Кўнгул доғин дедим ишқ ибтилосидин нишондур бу... Фазлий Кўнгул доғин дедим ишқ ибтилосидин нишондур бу, Кўзум айдики мандин сачраган бир қатра қондур бу. Танимда кўр ўқунг заҳмини кўп қилма таажжубким, Эрур ул дард тоғи ғам қушиға ошиёндур бу. Қадалган новакингни чекма кўксум заҳмидин ўлмай, Нединким нотавон жисмим аро руҳи равондур бу. Ҳужми хат ғуборин лаълидин сўрдум, кулиб айди Бадахшон мулкига келган хитойи корвондур бу. Дедим зулфунг на юздин оразингда печутоб айлар, Деди ўт шуъласида изтироб этган илондур бу. Ғамингда бу сариғ рухсор ила андоғ заиф ўлдум, Гумон айлар мени кўрган киши бир пар сомондур бу. Дегай аҳбобларға ўқугон лавҳи мазоримни, Шаҳиди новаки бир дилбари абру камондур бу. Агар ғам лашкаридин бўлса мақсудинг амон топмоқ, Ҳаробат ичра манзил айлаким дорул-омондур бу. Ғурур этма насаб пироясига, ҳосил эт маъни, На суд андин дегайларким фалон ибни фалондур бу. Хирад аҳли жунун кўйида аҳволимни кўрганда, Демишлар ошиқи девонаи ҳусни фалондур бу. Таарруз айлама эй муддаий Фазлий каломиға, Радифи шоҳбайти хисрави соҳибқирондур бу. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ко%E2%80%98ngul_дог%E2%80%98in_дедим_ишқ_ибтилосидин_нишондур_бу.... Downloaded from uzbekai.com.