Шам’ боши ёна келди ёна тоб устиндадур... Фазлий Шам’ боши ёна келди ёна тоб устиндадур, Бу жиҳатдиндурки «шин» доим шабоб устиндадур. Онча ул бемор кўз ҳажрида лоғар бўлди тан, Бошим анда нуқтаидурки хароб устиндадур. Меҳри рухсор устида пайваста қошингдур сенинг, Эл гумон айларки «мадде» офтоб устиндадур. Кўзга қўйғайму қадам деб бир кун ул чобук сувор, Эгма қаддим рокиби дойим рикоб устиндадур. Сарвдек яктосен, эй шамшод қадлар сарвари, Қоматингдур ул «алиф» ким интихоб устиндадур. Терлаган рухсоринг узра лолагун бурқаъмудур. Yo тароват бирла гул барги гулоб устиндадур. Кўзлари мақтулини Фазлийга теъдод этгали, Қоши ул «ҳе» саргаҳидурким ҳисоб устиндадур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Шам%E2%80%99_боши_ёна_келди_ёна_тоб_устиндадур.... Downloaded from uzbekai.com.