Ул пари пайкарки мажнунман ани савдосидин... Фазлий Ул пари пайкарки мажнунман ани савдосидин, Бир боқиб ҳолимни сўрмас, ўлдум истиғносидин, Ҳар неча маҳкам эди сабрим биносида асос, Қолмади обод ҳижрон хайлини яғмосидин. Қошлари ёйига қурбон эрди кўнглум ногаҳон, Ғамза пайкони қадалди наргиси шаҳлосидин. Ёр азми гулшан этди борди кейнидан рақиб, Умр боргандек шитоб айлаб ўлум орқосидин, Хўблар меҳрини тарк эт, дема, эй носиҳ, манга, Телба ўлғайму парилар ишқини даъвосидин. Даҳр боғи бевафодур, не учун, эй андалиб, Кўнгул узмассен бу гулшаннинг гули раъносидин. Шайх зуҳдидин малул эрдим хушо, пири муғон, Май била қутқорди ул иблисни васвосидин. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ул_пари_пайкарки_мажнунман_ани_савдосидин.... Downloaded from uzbekai.com.