Фурқат Фурқат Баҳор айёмида Баҳор айёмида гулгашт этарга бир чаман бўлса, Қилурга шарҳи ҳол, аҳли муҳаббат икки тан бўлса. Хазон айёмида ул тавба қилган бўлса ҳам майдин, Етиб майхораликнинг мавсуми, паймоншикан бўлса. Булут қатра фишону, руҳафзо сабзалар хандон, Ариғларнинг лабида сабзакори бир чаман бўлса. Ҳаво ҳам мў‘тадил, ҳавзи мусаффо, суффаи дилкаш, Оқар сув ғалт уриб, себарга узра мавжзан бўлса. Сабуи лаъл бирлан шишаи bayzou олтун жом Ўшал мажлисда соқий бир нигори сиймтан бўлса. Гул узра андалибу, сарвнинг бошида қумрилар Юзу қад ҳасратидин оҳу фарёд айлаган бўлса. Киши тўбию кавсар, жаннату ризвонни не қилсун? Жаҳон айвонида ҳосил бу янглиғ анжуман бўлса. Суруру шодликни даҳр боғида нечук кўргай? Камина Фурқатийнинг маскани байтул-ҳазан бўлса. Бир қамар сиймони кўрдим... Бир қамар сиймони кўрдим балдайи Кашмирда, Кўзлари масхур-у юз жоду эрур тасхирда. Зарра-зарра зар сочар бошиға ҳар кун офтоб, Субҳ келгач, кеча ётиб чашмайи иксирда. Бир кўриб чоҳи зақан Хорут ила Морут иков, Чоҳи Бобил ичра қолмишлар бўлак тадбирда. Ламъайи қийғоч кўзидин анинг барқи нигоҳ, Тезлик жавҳарлари гар бўса ҳар шамширда. Қоши узра холининг асроридин бир нуқтадур, «Сурайи Нун» ўқудим пайваста ҳар тафсирда. Фориғ эрмас ҳеч ким ул дилрабонинг ишқидин, Зулфига дилбасталиғ ҳар бир жувон-у пирда. Айдим: «Эй, жон офати, зулфингга бўлмишам асир!» Айди: «Бу савдони қўй, умринг ўтар занжирда!». «Нуқта лаб устида бежодур», дедим, айди кулиб: «Саҳв қилмиш котиби қудрат магар таҳрирда». Айди: «Эй бечора, қилдинг на учун тарки ватан?» Ман дедим: «Ғурбатда Фурқат бор экан тақдирда!». Фасли навбаҳор ўлди... Фасли навбаҳор ўлди, кетибон зимистонлар, Дўстлар, ғаниматдур, сайр этинг гулистонлар. Субҳидам тушуб шабнам бўлди сабзалар хуррам, Гул уза томиб кам-кам ёғди абри найсонлар. Настаран ювиб юзни, ёсумон тузиб ўзни, Наргис очибон кўзни интизори ёронлар. Бир саҳар эдим уйғоқ: ўт тутошти оламға, Тоғлар чекиб ларза, титради биёбонлар. Қумрилар қилиб ку-ку, булбул айлабон чаҳ-чаҳ, Сарв гул уза доим тортар оҳ-у афғонлар. Булбул ўқуғоч йиғлаб субҳидам хазон фаслин, Ғунча қон ютуб, юз чок этти гул гирибонлар. Кечтилар вафо аҳли қолмайин тутуб савсан, Кийди кўк қилиб сунбул зулфини паришонлар, Куймасун бу савдода не учун димоғимким, Ранж-у ғуссада доно, кечса шод нодонлар. Кашмирда Бир қамар сиймони кўрдим балдаи Кашмирда, Кўзлари масхуру юз жоду эрур тасхирда. Зарра-зарра зар сочар бошиға ҳар кун офтоб, Субҳ келгач, кеча ётиб чашмаи иксирда. Бир кўриб чоҳи зақан Ҳорут ила Морут иков, Чоҳи Бобил ичра қолмишлар бўлак тадбирда. Ламъаи қийғоч кўзидин анинг барқи нигоҳ, Тезлик жавҳарлари гар бўлса ҳар шамширда. Қоши узра холининг асроридин бир нуқтадур, Сураи Нун ўқудим пайваста ҳар тафсирда. Фориғ эрмас ҳеч ким ул дилрабонинг ишқидин, Зулфига дилбасталиғ ҳар бир жувону пирда. Айдим: «Эй, жон офати, зулфингга бўлмишман асир! Айди: «Бу савдони қўй, умринг ўтар занжирда!» «Нуқта лаб устида бежодур»,— дедим, айди кулиб: «Саҳв қилмиш котиби қудрат магар таҳрирда». Айди: «Эй бечора, қилдинг на учун тарки ватан?» Ман дедим: «Ғурбатда Фурқат бор экан тақдирда!» Кавлама Ошиқи дилдодадурман дилбаримни кавлама, Ахгар ўлди ғам ўтида пайкаримни кавлама, Сайр қилдим баҳру бар хушку таримни кавлама, Эй сабо, ғамзодадурман, бистаримни кавлама, Чун шафақ олудаман хокисторимни кавлама! Чархи кажрафтордин беҳад аломатлар келур, Бу сабаб кўздин юза ашки надоматлар келур, Гар юракни қўзғасам ширин ҳикоятлар келур, Ҳар замоне Лайлидин менга китобатлар келур, Санки Мажнун бўлмасанг сардафтаримни кавлама! Ғамдин озода билур озодаларни ҳолини, Йўқса мискин на билур шаҳзодаларни ҳолини Хурдадонлар билмадилар соддаларни ҳолини, Хонавайронлар билур афтодаларни ҳолини. Эйки маҳрам бўлмасанг чашми таримни кавлама! Ишқ савдоси тушуб бошимға, аҳволим хароб, Жоним айлар тан аро сиймоб янглиғ изтироб, Таъна қилма, зоҳидо, кўнглумда ғамлар беҳисоб, То кишиға дард тегмай бўлмади багри кабоб, Дилда дардинг бўлмаса дарди саримни кавлама! Неча кунлар ҳамдам ўзга ваҳшию тайр айладим, Билмадим бу йўлда шар’ қилдим ваё хайр айладим Ғам ҳужум этти анинг-чун масканим дайр айладим, Ломаконни шаҳрини бир ҳу била сайр айладим, Жабраили ишқман, болу паримни кавлама! Гаҳ ўзимни сувға урдум, гоҳ ўтга дам-бадам, Бўлмади даврон сафоси lahzae бошимға кам, То шариатни тутуб қўйдум тариқатга қадам, Баҳри раҳматга кприб қилдим вужудимни адам, Маърифатдин бехабарсен, гавҳаримни кавлама! Чун қадам қўйдунг бу йўлға бўлма бематлаб вале, Фахри зиллат бўл, талашма ғурбати мансаб вале, Фурқатий, саргашта бўлсанг, йиғлагил ҳар шаб вале, Дурри дарёйи маоний бўлду чун Машраб вале, Дийда бино бўлмасанг кўб жавҳаримни кавлама! Киши ҳолимни билмас... Киши ҳолимни билмас, меҳрибонидин адашганман, Ватан оворадурмен, дўстонидин адашганман, Ватансиз бенаводурмен, маконидин адашганман, Ғариби кўйи ғурбат, хонумонидин адашганман, Ваё бир мурғи ваҳший ошиёнидин адашганман. Бошимда дам-бадам бир кулфати дигар макон айлар, Дилимни ҳар нафас андуҳи дигар остон айлар, Фалак пайваста тийри ғамға кўксумни нишон айлар, Тирикман зоҳирида, халқ бир одам гумон айлар, Валекин ҳоли сурат танда жонидин адашганман. Ғариб-у бекас-у сарсонлиғимни боиси шулдур, Ҳазин-у хаста-ю гирёнлиғимни боиси шулдур, Жаҳон оварайи ҳайронлиғимни боиси шулдур, Хароб-у бесар-у сомонлиғимни боиси шулдур, Ки, бир соҳиб каромат остонидин адашганман. Бўлубман ошиқи шўридайи бир нозанин дилбар, Фироқида дилим ғамнок, бағрим чок, чашмим тар, Танам хошокидин шуъла урар ишқ оташи яксар, Муҳаббат ўтида куйғоч, бўлуб бир тўда хокистар, Фано боди тегиб ном-у нишонидин адашганман. Кезиб дашти биёбон баҳр-у барлар йиғласам, тонг йўқ, Тўкуб ёш ўрниға кўздин гуҳарлар йиғласам, тонг йўқ, Маломат зоҳир этманг, ҳамсафарлар, йиғласам, тонг йўқ Чекиб булбул киби афғон саҳарлар йиғласам, тонг йўқ Ки, келди фасли гул, мен гулистонидин адашганман. Менга кор этти даврон инқилоби, на илож айлай? Насиб ўлди мазаллат хўрди хоби, на илож айлай? Қолибмен ташна, йўқ бир коса оби, на илож айлай? Бошимға тушди ғурбат офтоби, на илож айлай? Фалакни гардишидин соябонидин адашганман. Лақаб ҳар кимсага мардум ба қадри одатий дерлар, Ўшал ким анжуманда ўтса умри суҳбатий дерлар, Фано кўйида кимки муътакифдур хилватий дерлар, Замон аҳли бу боисдин тахаллус Фурқатий дерлар, Неча йилдур бир ошуби замонидин адашганман. Оҳиста-оҳиста Вафо айлаб йироқдин ошкор оҳиста-оҳиста, Бир ишқим айладинг, жоно, ҳазор оҳиста-оҳиста. На яхши марҳаматлар айламишсан номада изҳор; «Муҳаббат расми қилғил» деб шиор оҳиста-оҳиста. Жадал бирла киши мақсудиға етган эмас, оре, Бўлур вақти билан ҳар нав’ кор оҳиста-оҳиста. Нечук тоқат қилайким, бора-бора зўр этиб ишқинг, Кўнгулдин олди сабр ила қарор оҳиста-оҳиста. Бериб таскин кўнгулға: васлига бир кун етарман деб Ўзимни ўргатай ҳажрингга, ёр, оҳиста-оҳиста. Паришон ўлмайин то хотирингни жамъи қил, жоно, Сўраб ҳолимни хат бирлан бирор оҳиста-оҳиста. Нечук осойиш айлай, эй кўнгул оромиким, сенсиз Бўлуб борур жаҳон кўзимға тор оҳиста-оҳиста. Ўшал кун бир кўриб қолганда қилган новаки ғамзанг Ҳануз айлаб келур кўксим фигор оҳиста-оҳиста. Висолинг бодасидин қилмасанг шодоб Фурқатни, Хабар айлар ани ҳажру хумор оҳиста-оҳиста. Рухсори аҳмар устида Терму тоби бодадин рухсори аҳмар устида? Қатра-қатра ёки шабнамдур гули тар устида? Ўсмалиқ қошларму ё шамшир қондин занглиқ? Ёки пистоқи тўкулмиш ранги аҳзар устида. Юз уза кокулмидур ҳар сори печутоб ила? Ганжи ҳуснингму ётур ё икки аждар устида? Чеҳра очтингму бу тадбир-ла чаманда толдилар, Хаста булбул гул уза, қумри сановбар устида? Хоки пойингни талошур кўзга эл сурмоқ учун, Оре, ҳар ерда ҳужум айлар гадо зар устида. Икки жоду наргисинг солғай жаҳонға фитналар, Бўлмаса урён қошингдин икки ханжар устида. Нозанин, сен ташла истиғнони, худ бори гарон, Ноз дебоси назокат хулқ пайкар устида. Фурқатий қошу кўзингдин фитналар кўрди бале! Шўриш ўлмоқ расмдур ой туғса ахтар устида. Сайдинг қўябер, сайёд Сайдинг қўябер, сайёд, сайёра экан мендек, Ол домипи бўйнидин, бечора экан мендек, Ўз ёрини топмасдан овора экан мендек, Иқболи нигун, бахти ҳам қора экан мендек, Ҳижрон ўқидин жисми кўп ёра экан мендек, Куйган жигари бағри садпора экан мендек. Кес риштаниким, қилсун чаппаклар отиб жаста, Ҳажрида алам тортиб, бўлди жигари хаста. Тоғларға чиқиб бўлсун ёри била пайваста, Кел, қўйма бало доми бирла они по баста, Ҳижрон ўқидин жисми кўп ёра экан мендск, Куйган жигари багри садпора экан мендек. Беш кун сени даврингда бечора хиром этсун, Оҳулар ила ўйнаб, айшини мудом этсун, Ёмғур суви тўлганда, тоғ лолани жом этсун, Ҳаққингға дуо айлаб, умрини тамом этсун, Ҳижрон ўқиднн жисми кўп ёра экан мендек, Куйган жпгари багри садпора экан мендек. Саргашта бу водийда бнр бошнға раҳм эткил, Йўқ тоқати бандингга, бардошига раҳм эткил, Йиғлаб сенга термулур, кўз ёшига раҳм эткил, Раҳм этмасанг ўзига, йўлдошига раҳм эткил, Ҳижрон ўқидип жисми кўп ёра экан мендек, Куйган жигари бағри садиора экан мендек. Тоғда очилиб лола, ер сабза баҳор ўлса, Ахир бу нечук бедод, олам анга тор ўлса? Чиқмай деса жойидин, узлатда фигор ўлса, Гар чиқса баногоҳи домеға дучор ўлса, Ҳижрон ўқидин жисми кўп ёра экан мендек, Куйган жигари бағри садпора экан мендек. Бечорани зулм айлаб, қўл-бўйнини боғлабсан, Ҳар сори чекиб-судраб, ўлдиргали чоғлабсан, Кўксини жафо бирла лола каби доғлабсан, Сот менга, агар қасдинг олғувчи сўроғлабсан, Ҳижрон ўқидин жисми кўп ёра экан мендек, Куйган жигари бағри садпора экан мендек. Йўқ ҳуши, пари теккан девонаға ўхшайдур, Кўз ёши яна тўлган паймонаға ўхшайдур, Ғам сели билан кўнгли вайронаға ўхшайдур, Фурқатда бу Саъдулло ҳайронаға ўхшайдур, Ҳижрон ўқидин жисми кўп ёра зкан мендек, Куйган жигари бағри садпора экан мендек. Сурмадин кўзлар қаро... Сурмадин кўзлар қаро, қўллар хинодин лоларанг, Ғозадин юзларда тобу, ўсмадин қошлар таранг. Заъфароний кўйлак узра арғувоний камзиҳул, Рўймол оғушидин пешонани аҳволи танг. Бори нозик панжалар олтун узукдин зебнок, Қўл билагузукдин музайян, нуқрадин оғизда чанг. Гавҳар осқон ҳалқалар сиймин баногошида банд, Кўринур, зулфи тунида субҳи содиқдек аранг. Ғамза бирла ўлтурур, гаҳ жилвалар бирла юрур, Турфа бир ноз, офарин, пур ишва танноз-у сатанг. Ақл-у ҳуш элтар агар турса, паридек силкиниб, Одамизод ичра ҳам мундоғ бўлурму шўх-шанг? Йўқ қутулмоқлиғ менга, ул офати жон дастидин, Қасдима қошлар камон, пайваста мужгонлар хаданг. Ул париваш ишқидинки, телбадурмен, гоҳ соғ, Чунки бордур орамизда гоҳ сулҳ-у гоҳи жанг. Жаврларким, Фурқат, ул шўхи жафожо айлади, Мунча бедод-у ситам қилмас мусулмонға фаранг. Умр хуш ўтмас Умр хуш ўтмас баҳор айёми саҳро бўлмаса, Лолазор ичра бисоти айш барпо бўлмаса. Ҳосил ўлмас бодау жом ила мийнодин мурод, Жилвагар то соқийи гулчеҳра андо бўлмаса. Базм аҳли бўлсалар майхоралар анда зариф — Дарди йўқ ағёр ўшал мажлисда асло бўлмаса. Даҳр гулзорида хушдир яхши таъмири бисот, Гар хазондин гарди ҳодис анда пайдо бўлмаса. Обиҳайвон бирла умри жовидонни не қилай Бир хати Хизру лаби лаъли Масиҳо бўлмаса. Хок бўлсун ул танеким, ишқ ўтида куймаса, Зерипо бўлсун сареким, анда савдо бўлмаса. Фурқат айлар орзу бу анжумаини ҳар баҳор, Одам эрмас ҳар кишида бу таманно бўлмаса. — Source: ҳттпс://wikisource.орг (works оф Фурқат). Downloaded from uzbekai.com.