Баҳор айёмида Фурқат Баҳор айёмида гулгашт этарга бир чаман бўлса, Қилурга шарҳи ҳол, аҳли муҳаббат икки тан бўлса. Хазон айёмида ул тавба қилган бўлса ҳам майдин, Етиб майхораликнинг мавсуми, паймоншикан бўлса. Булут қатра фишону, руҳафзо сабзалар хандон, Ариғларнинг лабида сабзакори бир чаман бўлса. Ҳаво ҳам мў‘тадил, ҳавзи мусаффо, суффаи дилкаш, Оқар сув ғалт уриб, себарга узра мавжзан бўлса. Сабуи лаъл бирлан шишаи bayzou олтун жом Ўшал мажлисда соқий бир нигори сиймтан бўлса. Гул узра андалибу, сарвнинг бошида қумрилар Юзу қад ҳасратидин оҳу фарёд айлаган бўлса. Киши тўбию кавсар, жаннату ризвонни не қилсун? Жаҳон айвонида ҳосил бу янглиғ анжуман бўлса. Суруру шодликни даҳр боғида нечук кўргай? Камина Фурқатийнинг маскани байтул-ҳазан бўлса. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Баҳор_айёмида. Downloaded from uzbekai.com.