Бир қамар сиймони кўрдим... Фурқат Бир қамар сиймони кўрдим балдайи Кашмирда, Кўзлари масхур-у юз жоду эрур тасхирда. Зарра-зарра зар сочар бошиға ҳар кун офтоб, Субҳ келгач, кеча ётиб чашмайи иксирда. Бир кўриб чоҳи зақан Хорут ила Морут иков, Чоҳи Бобил ичра қолмишлар бўлак тадбирда. Ламъайи қийғоч кўзидин анинг барқи нигоҳ, Тезлик жавҳарлари гар бўса ҳар шамширда. Қоши узра холининг асроридин бир нуқтадур, «Сурайи Нун» ўқудим пайваста ҳар тафсирда. Фориғ эрмас ҳеч ким ул дилрабонинг ишқидин, Зулфига дилбасталиғ ҳар бир жувон-у пирда. Айдим: «Эй, жон офати, зулфингга бўлмишам асир!» Айди: «Бу савдони қўй, умринг ўтар занжирда!». «Нуқта лаб устида бежодур», дедим, айди кулиб: «Саҳв қилмиш котиби қудрат магар таҳрирда». Айди: «Эй бечора, қилдинг на учун тарки ватан?» Ман дедим: «Ғурбатда Фурқат бор экан тақдирда!». — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бир_қамар_сиймони_ко%E2%80%98rdim.... Downloaded from uzbekai.com.