Рухсори аҳмар устида Фурқат Терму тоби бодадин рухсори аҳмар устида? Қатра-қатра ёки шабнамдур гули тар устида? Ўсмалиқ қошларму ё шамшир қондин занглиқ? Ёки пистоқи тўкулмиш ранги аҳзар устида. Юз уза кокулмидур ҳар сори печутоб ила? Ганжи ҳуснингму ётур ё икки аждар устида? Чеҳра очтингму бу тадбир-ла чаманда толдилар, Хаста булбул гул уза, қумри сановбар устида? Хоки пойингни талошур кўзга эл сурмоқ учун, Оре, ҳар ерда ҳужум айлар гадо зар устида. Икки жоду наргисинг солғай жаҳонға фитналар, Бўлмаса урён қошингдин икки ханжар устида. Нозанин, сен ташла истиғнони, худ бори гарон, Ноз дебоси назокат хулқ пайкар устида. Фурқатий қошу кўзингдин фитналар кўрди бале! Шўриш ўлмоқ расмдур ой туғса ахтар устида. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Рухсори_аҳмар_устида. Downloaded from uzbekai.com.