Сайдинг қўябер, сайёд Фурқат Сайдинг қўябер, сайёд, сайёра экан мендек, Ол домипи бўйнидин, бечора экан мендек, Ўз ёрини топмасдан овора экан мендек, Иқболи нигун, бахти ҳам қора экан мендек, Ҳижрон ўқидин жисми кўп ёра экан мендек, Куйган жигари бағри садпора экан мендек. Кес риштаниким, қилсун чаппаклар отиб жаста, Ҳажрида алам тортиб, бўлди жигари хаста. Тоғларға чиқиб бўлсун ёри била пайваста, Кел, қўйма бало доми бирла они по баста, Ҳижрон ўқидин жисми кўп ёра экан мендск, Куйган жигари багри садпора экан мендек. Беш кун сени даврингда бечора хиром этсун, Оҳулар ила ўйнаб, айшини мудом этсун, Ёмғур суви тўлганда, тоғ лолани жом этсун, Ҳаққингға дуо айлаб, умрини тамом этсун, Ҳижрон ўқиднн жисми кўп ёра экан мендек, Куйган жпгари багри садпора экан мендек. Саргашта бу водийда бнр бошнға раҳм эткил, Йўқ тоқати бандингга, бардошига раҳм эткил, Йиғлаб сенга термулур, кўз ёшига раҳм эткил, Раҳм этмасанг ўзига, йўлдошига раҳм эткил, Ҳижрон ўқидип жисми кўп ёра экан мендек, Куйган жигари бағри садиора экан мендек. Тоғда очилиб лола, ер сабза баҳор ўлса, Ахир бу нечук бедод, олам анга тор ўлса? Чиқмай деса жойидин, узлатда фигор ўлса, Гар чиқса баногоҳи домеға дучор ўлса, Ҳижрон ўқидин жисми кўп ёра экан мендек, Куйган жигари бағри садпора экан мендек. Бечорани зулм айлаб, қўл-бўйнини боғлабсан, Ҳар сори чекиб-судраб, ўлдиргали чоғлабсан, Кўксини жафо бирла лола каби доғлабсан, Сот менга, агар қасдинг олғувчи сўроғлабсан, Ҳижрон ўқидин жисми кўп ёра экан мендек, Куйган жигари бағри садпора экан мендек. Йўқ ҳуши, пари теккан девонаға ўхшайдур, Кўз ёши яна тўлган паймонаға ўхшайдур, Ғам сели билан кўнгли вайронаға ўхшайдур, Фурқатда бу Саъдулло ҳайронаға ўхшайдур, Ҳижрон ўқидин жисми кўп ёра зкан мендек, Куйган жигари бағри садпора экан мендек. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Сайдинг_қо%E2%80%98yaber%2C_сайёд. Downloaded from uzbekai.com.