Умр хуш ўтмас Фурқат Умр хуш ўтмас баҳор айёми саҳро бўлмаса, Лолазор ичра бисоти айш барпо бўлмаса. Ҳосил ўлмас бодау жом ила мийнодин мурод, Жилвагар то соқийи гулчеҳра андо бўлмаса. Базм аҳли бўлсалар майхоралар анда зариф — Дарди йўқ ағёр ўшал мажлисда асло бўлмаса. Даҳр гулзорида хушдир яхши таъмири бисот, Гар хазондин гарди ҳодис анда пайдо бўлмаса. Обиҳайвон бирла умри жовидонни не қилай Бир хати Хизру лаби лаъли Масиҳо бўлмаса. Хок бўлсун ул танеким, ишқ ўтида куймаса, Зерипо бўлсун сареким, анда савдо бўлмаса. Фурқат айлар орзу бу анжумаини ҳар баҳор, Одам эрмас ҳар кишида бу таманно бўлмаса. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Умр_хуш_о%E2%80%98tmas. Downloaded from uzbekai.com.