Гадоий Гадоий Агар қилсам шаккар ирниндин савол... Агар қилсам шаккар ирниндин савол Мен Гадоға Лутфий бирла келма дер. Чун борур бўлсам ёвуқроқ қошиға Шум рақиби беҳақиқат келма дер. Аё султони дорул-мулки офоқ... Аё султони дорул-мулки офоқ, Эрур дийдоринга жон асру муштоқ. Табибим,кел менинг дарди дилимға, Иложе қилки, бўлди тоқатим тоқ. Фироқ оғусидин бори не ғамдур, Висолингдин агар топилса тарёқ. Қазо меъморининг ҳеч кўргани йўқ Ики қошинг киби ҳам жуфту ҳам тоқ. Гадо сори иноят кўзи бирла, Қаро кўзум, не бўлди бир қиё боқ. Бегим, қулға ато бўлмаса бўлмас... Бегим, қулға ато бўлмаса бўлмас, Сенинг лутфунг манго бўлмаса бўлмас. Бу турлук ҳусну лутфу шеваларға, Санга жоним фидо бўлмаса бўлмас. Сочинг занжирина девона кўнглум Қарориб, мубтало бўлмаса бўлмас. Бу ўтким, солди жонға нор янгоқинг, Зулол иринг даво бўлмаса бўлмас. Шифо учун эшикинг тупроғиндин Кўзумга тўтиё бўлмаса бўлмас. «Жафолар ҳадтин ошти», десам айтур: «Латифлардин жафо бўлмаса бўлмас». Сенингдек шоҳиинг остонасинда, Менингдек бир Гадо бўлмаса бўлмас. Бути сийминбарим, бизни унутма... Бути сийминбарим, бизни унутма, Дудоқи шакарим, бизни унутма. Фалакка етти оҳимнинг тутуни, Аё маҳпайкарим, бизни унутма. Чу торож айладинг жон-у кўнгилни, Кўзи ғоратгарим, бизни унутма. Севар жоним, бегим, хоним, умидим, Азизим, дилбарим, бизни унутма. Гадо қонин жафо бирла шу тўктунг, Қароқи кофарим, бизни унутма. Эй ғамзаси фитна, кўзи фаттон, ўзи офат... Эй ғамзаси фитна, кўзи фаттон, ўзи офат раҳм айла бу жона, Хатм ўлди санга салтанати мулки латофат, эй шоҳи ягона. Шаксиз, бу юрак қонина парварда бўлубтур, ул лаъли равонбахш. Paydou муайяндур, аё кони зарофат, кўп қилма баҳона. Чун қолмас эмиш ному нишони ситаму жавр, бедод нединдур, Дод айла, бегим, ким ўтадур даври хилофат, уш кечти замона. Отқонда кўзунг новаки дилдўзни ҳар ён, эй шўхи жафокиш. Хар неча бор эрди орада буъди масофат, жон эрди нишона. Жондин рамақе қолди Гадонинг баданинда, эй руҳи мужассам, Ширин дудоқингдин қадари қилғин изофат, тирғуз ани ёна. Эй кўнгул, дилбар хаёли чунки ҳамдамдур санга... Эй кўнгул, дилбар хаёли чунки ҳамдамдур санга, Водийи ҳижрон ичинда ўзга не ғамдур санга. Алҳақ ушбу лутфи хулқ-у ҳусни истиғно била, Кишвари кўрк ичра султонлиг мусалламдур санга. Ул кўзи ўтлуқни севдунг ўз ҳадингни билмайин, Ишқ ўти ҳар неча куйдурса, ҳануз камдур санга. Қон ютармен рашк элиндин ҳар кеча тонгға дегин Ким, нечук боди сабо ҳамроз-у ҳамдамдур санга. Айб эмастур гар паришонсен доғи ошуфтаҳол, Эй Гадо, чун орзуйи зулфи пурхамдур санга. Эй сабо еткур саломимни гули хандонима... Эй сабо еткур саломимни гули хандонима, Сочи ялдо,орази ой, кўзлари чўлпонима. Тор оғизлиқ, аҳди ёлғон, суст паймон дилбарим, Тош бағирлиқ, раҳми йўқ, номеҳрибон султонима. Қуллуғимни арза қилғин, дағи андин сўнгра айт – Ким, аё кони жафо, қасд эттинг жонима. Ҳалқайи зулфунг таманносиға мен киммен, бегим, Тинмағур кўнглум, нетай, кирмас менинг фармонима. Тиғингиздин юз эвурмаклик не нисбаттур, вале Фикрим андиндурки, бас, ноҳақ кирарсиз қонима. Бўлди бир ён юроким онлинда усрук кўзунг, Айни истиғносидин майл этмади бир ёнима. Гарчи юз минг дарду ҳасрат бирла ўлди бу Гадо, Умри давлат мустадом ўлсун менинг султонима. Эй сочинг ялдо, юзунг нури тажаллидин чарог... Эй сочинг ялдо, юзунг нури тажаллидин чароғ, Талъатинг кўрган кишига жумла оламдин фароғ. Муддатедурким, кетибдур мендин овора кўнгул, Бир салосилда асир эрмиш, бу кун топтим сўроғ. Хуш ярошур сунбулунг ул барги насрин устина, Сафҳаи моҳ узра гўёким тушубтур парри зоғ. Куйганимни бехабар парвонадек айб этмаким, Ул дудоқинг узра тушкан хол эрур жонимға доғ. Бу Гадоға чун муяссардур юзунг наззораси, Найласун азми гулистону нетар гулгашти боғ. Эй, латофат маъданининг гавҳари якдонаси... Эй, латофат маъданининг гавҳари якдонаси, Талъатингдур жон чароғи, меҳру маҳ парвонаси. Не салосилдур сочинг занжири, эй рашки пари — Ким, киши кўргач бўлур ошуфтаву девонаси. Барча ашколинг зарофат боғида марғуб эрур, Эй хуш ул жонким, сен ўлғайсан анинг жононаси. Боданинг усруклигидин ҳеч киши топмас нишон, Лабларинг давринда тўлди гўйё паймонаси. Бартараф қил, носиҳо, тақвийни, кўп лоф этмаким, Бемуҳобо озғурур шул ғамзайи мастонаси. Тиргизур, ҳосил, ўлукни ул қади раъно била, Йўл юрурда, оллоҳ-оллоҳ, шевайи риндонаси. То ул афсунгар сифотиндин битиди шаммайи, Жумлайи оламни тутти бу Гадо афсонаси. Гарчи, шоҳо, дурри сероб ўзини... Гарчи, шоҳо, дурри сероб ўзини Қилди нисбат сўзунга билмай яроқ. Ўз камолинг бирла журмини кечур, Тобғунг-да чунки тутти қўшқулоқ. Ики қошинг киби бир турфа ё йўқ... Ики қошинг киби бир турфа ё йўқ, Қилурсен раҳм бу кўнглумга, ё йўқ. Жаҳонда гарчи юз минг фитналар бор, Фироқингдек вале айни бало йўқ. Нигоро, хаста кўнглумнинг ҳақинда Жафо кам қилма бори, гар вафо йўқ. Висолингни менга гар ҳайф кўрсанг, Кўз учидин доғи бир марҳабо йўқ. Кўнгулнунг дардина, эй жони ширин, Зулол ирингдин ўзга ҳеч даво йўқ. Кўнгулни кимга боғлай чун жаҳонда, Сенингдек кўрк ичинда дилрабо йўқ. Агар сен ҳусн элининг хонидурсен, Жаҳонда доғи мендек бир Гадо йўқ. Кому ноком эшикингдин кеттим, эй жон, алвидо... Кому ноком эшикингдин кеттим, эй жон, алвидо, Чун қазодин мундоқ эрмиш ҳукму фармон, алвидо. Давлатингдин хуш кечурдум муддате умри азиз, Ҳаббазо, ул кому, завқу, айшу, жавлон, алвидо. Бас судў эрди фиғонимдин улусқа, эй бегим, Мушкул ишни қилдим охир элга осон, алвидо. Жўйи Навнунг суйи эрмиш оби кавсар шаксизин, Равзайи ризвондағи Боғи Хиёвон, алвидо. Эй дариғоким, тағофул бирла кечти мунча умр, Билмадим қадри Шимолу Боғи Зоғон, алвидо. Нечаким қонимдин ичти сув ниҳоли қоматинг, Топмадим сендин бар, эй сарви хиромон, алвидо. Гар Гадо борди иликтин, бок эмас, сен яхши қол, Комронлиқ бирла, эй султони хўбон, алвидо. Кўнглум олиб сақламассен, ёр мундоқму бўлур... Кўнглум олиб сақламассен, ёр мундоқму бўлур, Эй кўзи кофир, сочи зуннор, мундоқму бўлур? Ул тор оғзинг ҳар қачонким ноз ила сўз бошласа, Бир балодур ҳосилан, гуфтор мундоқму бўлур? Бу юруш бирла қиёматлар қўпординг дунёда, Эй пари юзлук бегим, рафтор мундоқму бўлур? Ўз хатосиндин агар лоф урса зулфунг бирла мушк, Чин эмастур бу хато, тотор мундоқму бўлур? Бир сучук сўз бирла ўлтурдунг Гадони оқибат, Эй жафочи шўхи ширинкор, мундоқму бўлур? Кўзунгким дам-бадам юз минг туман турлук қирон айлар... Кўзунгким дам-бадам юз минг туман турлук қирон айлар, Қомуқ зарроти оламни ўзитек нотавон айлар. Магар топқай нишони ногаҳон лаълингнинг оллинда, Кўзум ёш элчисин ҳар дамда юз сори равон айлар. Ажаб айёри пурфандур сенинг жоду қароғингким, Замоне юз кўнгул берур, замоне қасди жон айлар. Менинг бу ўтлуқ оҳимдин фалакнинг бағри сув бўлди, Демассен бориким, бу не фарёду (не) фиғон айлар. Мунаввар талъатинг, эй жон, ниқоби зулф аросинда Қуёшдурким, ўзига мушки тардин соябон айлар. Кўзунг ҳар бир қиё боқса, халойиқни қирар ғамзанг, Мусулмонликдин эрмас буки, ноҳақ мунча қон айлар. Кўзунг ул қоши ёсиндин қачонким ўқ отар бўлса, Қомуқ хокилариндин бу Гадони – ўқ нишон айлар. Лабингдек оби ҳайвон, ҳай, не нисбат... Лабингдек оби ҳайвон, ҳай, не нисбат, Тишингтек дурри маржон, ҳай, не нисбат. Қуёшға яъни нисбат қилмиш ўлсам Сени, эй шоҳи хўбон, ҳай, не нисбат. Саҳи сарви қадинг бирла тенг ўлғай Ниҳоли боғи ризвон, ҳай, не нисбат. Бу кўнглум ишқида, ҳошоки бўлгай Жафо бирла пушаймон, ҳай, не нисбат. Лабингдур хаста кўнглумнинг давоси, Бу дарда ўзга дармон, ҳай, не нисбат. Маозаллаҳки, ширинлиқ талашқай Набот иринг била жон, ҳай, не нисбат. Гадо кўнглинда, тор оғзингдин ўзга, Топилғай зарра армон, ҳай, не нисбат. Мундайн васлинг кетурди тун кеча пайт сабуҳ... Мундайн васлинг кетурди тун кеча пайт сабуҳ, Мақдамидин топди жон юз минг туман барги футуҳ. Ой юзунг васфинда не тақриб эрур сўз сўзламак — Ким, қуёш моҳиятини ҳожат эрмастур шуруҳ. Сунбулинг тутқунча,не жавру жафоким чекмадим, Сабри Айюб эттим, аммо топтим охир умри Нуҳ. Зарра армон қолмағай ўлсам, тирилсам дунёда, Бир кеча гар даст берса васлинг, эй жон, то сабуҳ. Сендин айру бир замон мушкил тирик қолғай Гадо, Чун анга доим зулол ирингдин эрур қути руҳ. Оҳким, девона кўнглум, мубтало бўлди яна... Оҳким, девона кўнглум, мубтало бўлди яна, Бу кўнгилнинг илкидин жонға, бало бўлди яна. Дўсттин ойирди бу чархи жафогустар яна, Эй дариғо, ҳожати душман раво бўлди яна. Неча бўлсун, соқиё, охир ғубори хотирим, Тут майи софийки, ҳангоми сафо бўлди яна. Хушдурур оё пари пайкар била гулкаштким Бўстон-у боғи Эрамтек, дилкушо бўлди яна. Оҳ эвиндин қўймас эрдин чиққали, эй шум рақиб, Шукрлиллаҳ, бориким, юзунг қаро бўлди яна. Чини зулфиндин дам урмоғлиқ не нисбат, эй абир, Бу киноят бори сендин, бас, хато бўлди яна. Шод бўлғил, эй Гадоким, мавсуми наврўзидин, Гулбуни уммид бобарг-у наво бўлди яна. Оҳу вовайлоки, дилбар жонума раҳм айламас... Оҳу вовайлоки, дилбар жонума раҳм айламас, Ваъда бирла шод этар кўнглум яна раҳм айламас. Десам, эй жон, не бало бераҳм эрур фаттон кўзунг, Айб эмас, айни балодур, дер, бало раҳм айламас. Ҳажр туни гар халос этса мени ғамдин ажал, Мен ризомен жон ила, аммо қазо раҳм айламас. Тортадур мискин кўнгул «ҳуббул-ватан» сори, ва лек Найласун, нетсунким, ул зулфи дуто раҳм айламас. Гар фалакка етса оҳим бўлмағай чандон йироқ, Чун мени ул кўзи чўлпон маҳлиқо раҳм айламас. Ой юзунгдин хисрави ховар хижолатлар топар, Ўз қулиға, кўрким, ул турки хито раҳм айламас. Чун Гадо ҳаддини билмай севди ўз султонини, Яъламуллоҳ, жойи улдурким, анга раҳм айламас. Сен не офатсен жаҳонда, эй бути жоду қароқ... Сен не офатсен жаҳонда, эй бути жоду қароқ — Ким, улусни куйдурурсен ол ила боштин аёқ. Ғояти беҳудлуғумдин англамасмен, мунчаким, Ул наботи Миср эрур, ё оби ҳайвон, ё дудоқ. Тоқатим боринча сабр эттим фироқингда, вале. Чорае қилғинким, асру ҳадтин ошти иштиёқ. Фарз эмастурким, ўқ отар бўлсанг ул қоши ёсиндин, Жумлаи хокийларингдин банда тушгаймен йироқ. Тилга келмас бу Гадо дардингдин, эй султон, вале, Оҳу вовайлоким, асру ҳадтин ошти иштиёқ. Топмағай ғаввоси фикрат сен бекин... Топмағай ғаввоси фикрат сен бекин, Баҳри ҳусн ичра, бегим, бир жавҳаре. Зулфунга вобастамен бу шаҳрда Сенсизин йўқса манга бир жав Ҳири. Ул ой юзига меҳр ила то мен нигоронмен... Ул ой юзига меҳр ила то мен нигоронмен Офоқ ичинда тийри маломатқа нишонмен. Усрук кўзидур чун мени расво киладурғон, Айб этманг, агар мо»такифи кўйи муғонмен. Юз шукрким, ул қоидаи меҳру вафони Гар ёр дигар қилдиса, мен бори ҳамонмен. Сўрсам лабидинким, не малоҳат бўлур ушбу, Айтур кишига қути дилу қуввати жонмен. Дардоким, ўшул оҳу қароқ васлини топман, Тинмай нечаким ит киби ҳар сори давонмен. Лаълинг ғамидин, войки, жон эрнима етти, Дарёблағил, йўқса адам сори равонмен. Қулдур бу Гадо, нетти бегим, қовма эшиктин Ҳар нечаким, ошуфтау расвойи жаҳонмен. Улки, ишқ этти баҳона бизни расво қилғали... Улки, ишқ этти баҳона бизни расво қилғали, Қилди пайдо кўрк элин ўз сиррин ифшо қилғали. Майл этар гаҳ-гаҳки, бир раҳм айлагай аҳволима, Ҳусн истиғноси қўймас ёна парво қилғали. Чин черикини ясаб, тузуб хитойи кўзларинг, Келдилар жону кўнгул мулкини яғмо қилғали. Носиҳо, “сабру мадоро қил” дединг ишқ ичра, оҳ, Ақлу идроке керак сабру мадоре қилғали. Ҳар қачон гулгашт этар бўлсанг паритек боғ аро, Келсалар ҳавро керак касби тамошо қилғали. Оҳуйи чин зулфунг онлинда не сотсун мушкини, Ғамзанг ўқи чун турубтур нофини во қилғали. Ваъдалар берди дудоғинг, қани сўрмоқ айб эмас, Ўфтанурмен мен бори, валлоҳ, тақозо қилғали. Хаста кўнглумни, бегим, нортек янгоқинг ўртади... Хаста кўнглумни, бегим, нортек янгоқинг ўртади, Қолғанин бир йили ул жоду қароқинг ўртади. Зулфу холингдин шикоят қилмон, эй жону жаҳон — Ким, менинг жонимни ул сиймин сақоқинг ўртади. Юрагим қон бўлдию ҳеч топмадим жон мақсади, Сўз била охир мени ширин дудоғинг ўртади. Кимга айтай дарду ҳолимни, не тадбир айлайин — Ким, мени боштин-аёқ золим фироқинг ўртади. Оҳу вовайлоки, бу мискин Гадони оқибат Ҳасрату ғам бирла дарди иштиёқинг ўртади. Хисраво, усрук кўзунгнунг шавқидин... Хисраво, усрук кўзунгнунг шавқидин Хуш сужуд айлар дамо-дам қўшқулоқ. Жойи улдурким санга хуршиду моҳ, Қуллуқ этгайлар тутубон қўш қулоқ. Яна бегонасен, бори нечукдур... Яна бегонасен, бори нечукдур? Вафодин ёнасен, бори нечукдур? Қилиб шарт аввалу охир пушаймон, Сўзунгдин тонасен, бори нечукдур? Вафо худ йўқ, вале жавру жафоға Басе мардонасен, бори нечукдур? Рақиблардин ҳаросон эрдинг аввал, Яна бегонасен, бори нечукдур? Гадони шунча ақлу фаҳми бирла, Дединг: «Девонасен», бори нечукдур? Яна ёз бўлди-ю, топти бўстон нашъу намо... Яна ёз бўлди-ю, топти бўстон нашъу намо, Эй насими руҳпарвар, ҳайра мақдам, марҳабо. Эмди хуштур (моҳ) пайкарлар била гулгаштким, Боғи ризвонтек чаман бўлди латиф-у жонфизо. Уч мунунгтек фаслда мен васли дилбардин йироқ, Аср-у зулм ўлғай, илоҳий, тутмасун тенгри раво. Гарчи бор эрди бурун андак ғубори хотирим, Шукрлиллаҳким, муяссар бўлди анвойи сафо. Хоҳ ўлтур, хоҳ тиргуз, ихтиёр илгингдадур, Ул сенинг ноз-у итобингга менинг жоним фидо. Ҳусн ичинда қудрати яздони сен-сен, ё ҳабиб, Бу давринда хўблар хони сен-сен, ё ҳабиб. Ул лаби жонбахшни кўргаñҳ равоне англадим- Ким, жароҳатлиқ кўнгил дармоне сен-сен, ё ҳабиб. Сен париваш ҳурни эл-одам ўғли соғинур, Билмайинким, одамийлар жони сен-сен, ё ҳабиб. Оллоҳ-оллоҳ, бу маломатким, зулол эрнингдадир, Хизрнинг сарчашмайи ҳайвони сен-сен, ё ҳабиб. Куфри зулфингга гар иқрор айлади мискин Гадо, Бок эмас чун равнақи иймони сен-сен, ё ҳабиб. Янгоқинг равзаи ризвондин ортуқ... Янгоқинг равзаи ризвондин ортуқ, Дудоқунг чашмаи ҳайвондин ортуқ. Қамар давринда Мисри ҳусн ичинда, Азизим Юсуфи Канъондин ортуқ. Фироқ ўтина худ жон ўртанибтур, Недур деб куйдурурсен андин ортуқ Керакликтур санга жон деб сўрарсен, Керактур жон, вале, сен андин ортуқ. Гадоий беш эмастур, дер рақибинг, Гадодурмен, вале, султондин ортуқ. Yo раб, мени ул сарви хиромондин айирма... Yo раб, мени ул сарви хиромондин айирма, Ул кўзлари наргис, гули хандондин айирма. Бу бахти паришонға, аё кавкаби толе’, Раҳм айла, доғи ул (гули) хандондин айирма. Эй чархи ситамгар, мени саргаштани, зинҳор Раҳм айла, дағи ул маҳи тобондин айирма. Бу бандаға ҳар жавру жафойики қилурсен, Қилғин, вале ул хисрави хўбондин айирма. Гар хаста Гадо қонина ноҳақ кирар ўлсанг, Жониндин айирғил, вале жонондин айирма. Ёз фасли ин бори бу лаззат-у ишрат била... Ёз фасли ин бори бу лаззат-у ишрат била, Ёлғуз мен мубтало дард-у ғам-у меҳнат била. Халқ хуш гулгашт этарлар ғунчатек ўйнаб – кулуб, Кунжи меҳнаттур дағи, мен йиғла-ю ҳасрат била. Ерга тушгай кул бўлиб бу сақфи мино шаксизин, Субҳидам гар оҳ уруб, қилсам фиғон риққат била. Ҳосил айтур: «Ул эшикда хорсен тупроқтек», Оғзи -оғзиға урунг, сўзласун иззат била. Эй рақиб, охир сени овора қилғумдур, дединг, То на ерга етгайсен наҳс бу ният била. Чун азалдин ғусса-ю ғамдур насибинг, эй кўнгул, Не ишинг бордур жаҳонда, шоди-ю лаззат била. Гарчи ҳасрат бирла ўлтурдунг Гадони хор-у зор, То қиёмат умр берсун ҳақ санга давлат била. Зумраи ағёрдин ҳеч ғам дегул... Зумраи ағёрдин ҳеч ғам дегул, Гар кишига ўз ҳабиби ёр эса. Гар қабулиятқа қобил кўрсангиз, Уш турубтур, жон сизингдур бор эса. — Source: ҳттпс://wikisource.орг (works оф Гадоий). Downloaded from uzbekai.com.