Бегим, қулға ато бўлмаса бўлмас... Гадоий Бегим, қулға ато бўлмаса бўлмас, Сенинг лутфунг манго бўлмаса бўлмас. Бу турлук ҳусну лутфу шеваларға, Санга жоним фидо бўлмаса бўлмас. Сочинг занжирина девона кўнглум Қарориб, мубтало бўлмаса бўлмас. Бу ўтким, солди жонға нор янгоқинг, Зулол иринг даво бўлмаса бўлмас. Шифо учун эшикинг тупроғиндин Кўзумга тўтиё бўлмаса бўлмас. «Жафолар ҳадтин ошти», десам айтур: «Латифлардин жафо бўлмаса бўлмас». Сенингдек шоҳиинг остонасинда, Менингдек бир Гадо бўлмаса бўлмас. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бегим%2C_қулг%E2%80%99a_ато_бо%E2%80%99lmasa_бо%E2%80%99lmas.... Downloaded from uzbekai.com.