Эй кўнгул, дилбар хаёли чунки ҳамдамдур санга... Гадоий Эй кўнгул, дилбар хаёли чунки ҳамдамдур санга, Водийи ҳижрон ичинда ўзга не ғамдур санга. Алҳақ ушбу лутфи хулқ-у ҳусни истиғно била, Кишвари кўрк ичра султонлиг мусалламдур санга. Ул кўзи ўтлуқни севдунг ўз ҳадингни билмайин, Ишқ ўти ҳар неча куйдурса, ҳануз камдур санга. Қон ютармен рашк элиндин ҳар кеча тонгға дегин Ким, нечук боди сабо ҳамроз-у ҳамдамдур санга. Айб эмастур гар паришонсен доғи ошуфтаҳол, Эй Гадо, чун орзуйи зулфи пурхамдур санга. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эй_ко%E2%80%99ngul%2C_дилбар_хаёли_чунки_ҳамдамдур_санга.... Downloaded from uzbekai.com.