Эй, латофат маъданининг гавҳари якдонаси... Гадоий Эй, латофат маъданининг гавҳари якдонаси, Талъатингдур жон чароғи, меҳру маҳ парвонаси. Не салосилдур сочинг занжири, эй рашки пари — Ким, киши кўргач бўлур ошуфтаву девонаси. Барча ашколинг зарофат боғида марғуб эрур, Эй хуш ул жонким, сен ўлғайсан анинг жононаси. Боданинг усруклигидин ҳеч киши топмас нишон, Лабларинг давринда тўлди гўйё паймонаси. Бартараф қил, носиҳо, тақвийни, кўп лоф этмаким, Бемуҳобо озғурур шул ғамзайи мастонаси. Тиргизур, ҳосил, ўлукни ул қади раъно била, Йўл юрурда, оллоҳ-оллоҳ, шевайи риндонаси. То ул афсунгар сифотиндин битиди шаммайи, Жумлайи оламни тутти бу Гадо афсонаси. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эй%2C_латофат_ма%E2%80%99данининг_гавҳари_якдонаси.... Downloaded from uzbekai.com.