Эй сабо еткур саломимни гули хандонима... Гадоий Эй сабо еткур саломимни гули хандонима, Сочи ялдо,орази ой, кўзлари чўлпонима. Тор оғизлиқ, аҳди ёлғон, суст паймон дилбарим, Тош бағирлиқ, раҳми йўқ, номеҳрибон султонима. Қуллуғимни арза қилғин, дағи андин сўнгра айт – Ким, аё кони жафо, қасд эттинг жонима. Ҳалқайи зулфунг таманносиға мен киммен, бегим, Тинмағур кўнглум, нетай, кирмас менинг фармонима. Тиғингиздин юз эвурмаклик не нисбаттур, вале Фикрим андиндурки, бас, ноҳақ кирарсиз қонима. Бўлди бир ён юроким онлинда усрук кўзунг, Айни истиғносидин майл этмади бир ёнима. Гарчи юз минг дарду ҳасрат бирла ўлди бу Гадо, Умри давлат мустадом ўлсун менинг султонима. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эй_сабо_еткур_саломимни_гули_хандонима.... Downloaded from uzbekai.com.