Эй сочинг ялдо, юзунг нури тажаллидин чарог... Гадоий Эй сочинг ялдо, юзунг нури тажаллидин чароғ, Талъатинг кўрган кишига жумла оламдин фароғ. Муддатедурким, кетибдур мендин овора кўнгул, Бир салосилда асир эрмиш, бу кун топтим сўроғ. Хуш ярошур сунбулунг ул барги насрин устина, Сафҳаи моҳ узра гўёким тушубтур парри зоғ. Куйганимни бехабар парвонадек айб этмаким, Ул дудоқинг узра тушкан хол эрур жонимға доғ. Бу Гадоға чун муяссардур юзунг наззораси, Найласун азми гулистону нетар гулгашти боғ. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эй_сочинг_ялдо%2C_юзунг_нури_тажаллидин_чарог.... Downloaded from uzbekai.com.