Кому ноком эшикингдин кеттим, эй жон, алвидо... Гадоий Кому ноком эшикингдин кеттим, эй жон, алвидо, Чун қазодин мундоқ эрмиш ҳукму фармон, алвидо. Давлатингдин хуш кечурдум муддате умри азиз, Ҳаббазо, ул кому, завқу, айшу, жавлон, алвидо. Бас судў эрди фиғонимдин улусқа, эй бегим, Мушкул ишни қилдим охир элга осон, алвидо. Жўйи Навнунг суйи эрмиш оби кавсар шаксизин, Равзайи ризвондағи Боғи Хиёвон, алвидо. Эй дариғоким, тағофул бирла кечти мунча умр, Билмадим қадри Шимолу Боғи Зоғон, алвидо. Нечаким қонимдин ичти сув ниҳоли қоматинг, Топмадим сендин бар, эй сарви хиромон, алвидо. Гар Гадо борди иликтин, бок эмас, сен яхши қол, Комронлиқ бирла, эй султони хўбон, алвидо. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Кому_ноком_эшикингдин_кеттим%2C_эй_жон%2C_алвидо.... Downloaded from uzbekai.com.