Кўнглум олиб сақламассен, ёр мундоқму бўлур... Гадоий Кўнглум олиб сақламассен, ёр мундоқму бўлур, Эй кўзи кофир, сочи зуннор, мундоқму бўлур? Ул тор оғзинг ҳар қачонким ноз ила сўз бошласа, Бир балодур ҳосилан, гуфтор мундоқму бўлур? Бу юруш бирла қиёматлар қўпординг дунёда, Эй пари юзлук бегим, рафтор мундоқму бўлур? Ўз хатосиндин агар лоф урса зулфунг бирла мушк, Чин эмастур бу хато, тотор мундоқму бўлур? Бир сучук сўз бирла ўлтурдунг Гадони оқибат, Эй жафочи шўхи ширинкор, мундоқму бўлур? — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ко%E2%80%99nglum_олиб_сақламассен%2C_ёр_мундоқму_бо%E2%80%99lur.... Downloaded from uzbekai.com.