Кўзунгким дам-бадам юз минг туман турлук қирон айлар... Гадоий Кўзунгким дам-бадам юз минг туман турлук қирон айлар, Қомуқ зарроти оламни ўзитек нотавон айлар. Магар топқай нишони ногаҳон лаълингнинг оллинда, Кўзум ёш элчисин ҳар дамда юз сори равон айлар. Ажаб айёри пурфандур сенинг жоду қароғингким, Замоне юз кўнгул берур, замоне қасди жон айлар. Менинг бу ўтлуқ оҳимдин фалакнинг бағри сув бўлди, Демассен бориким, бу не фарёду (не) фиғон айлар. Мунаввар талъатинг, эй жон, ниқоби зулф аросинда Қуёшдурким, ўзига мушки тардин соябон айлар. Кўзунг ҳар бир қиё боқса, халойиқни қирар ғамзанг, Мусулмонликдин эрмас буки, ноҳақ мунча қон айлар. Кўзунг ул қоши ёсиндин қачонким ўқ отар бўлса, Қомуқ хокилариндин бу Гадони – ўқ нишон айлар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ко%E2%80%99zungkim_дам-бадам_юз_минг_туман_турлук_қирон_айлар.... Downloaded from uzbekai.com.