Лабингдек оби ҳайвон, ҳай, не нисбат... Гадоий Лабингдек оби ҳайвон, ҳай, не нисбат, Тишингтек дурри маржон, ҳай, не нисбат. Қуёшға яъни нисбат қилмиш ўлсам Сени, эй шоҳи хўбон, ҳай, не нисбат. Саҳи сарви қадинг бирла тенг ўлғай Ниҳоли боғи ризвон, ҳай, не нисбат. Бу кўнглум ишқида, ҳошоки бўлгай Жафо бирла пушаймон, ҳай, не нисбат. Лабингдур хаста кўнглумнинг давоси, Бу дарда ўзга дармон, ҳай, не нисбат. Маозаллаҳки, ширинлиқ талашқай Набот иринг била жон, ҳай, не нисбат. Гадо кўнглинда, тор оғзингдин ўзга, Топилғай зарра армон, ҳай, не нисбат. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Лабингдек_оби_ҳайвон%2C_ҳай%2C_не_нисбат.... Downloaded from uzbekai.com.