Мундайн васлинг кетурди тун кеча пайт сабуҳ... Гадоий Мундайн васлинг кетурди тун кеча пайт сабуҳ, Мақдамидин топди жон юз минг туман барги футуҳ. Ой юзунг васфинда не тақриб эрур сўз сўзламак — Ким, қуёш моҳиятини ҳожат эрмастур шуруҳ. Сунбулинг тутқунча,не жавру жафоким чекмадим, Сабри Айюб эттим, аммо топтим охир умри Нуҳ. Зарра армон қолмағай ўлсам, тирилсам дунёда, Бир кеча гар даст берса васлинг, эй жон, то сабуҳ. Сендин айру бир замон мушкил тирик қолғай Гадо, Чун анга доим зулол ирингдин эрур қути руҳ. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Мундайн_васлинг_кетурди_тун_кеча_пайт_сабуҳ.... Downloaded from uzbekai.com.