Оҳким, девона кўнглум, мубтало бўлди яна... Гадоий Оҳким, девона кўнглум, мубтало бўлди яна, Бу кўнгилнинг илкидин жонға, бало бўлди яна. Дўсттин ойирди бу чархи жафогустар яна, Эй дариғо, ҳожати душман раво бўлди яна. Неча бўлсун, соқиё, охир ғубори хотирим, Тут майи софийки, ҳангоми сафо бўлди яна. Хушдурур оё пари пайкар била гулкаштким Бўстон-у боғи Эрамтек, дилкушо бўлди яна. Оҳ эвиндин қўймас эрдин чиққали, эй шум рақиб, Шукрлиллаҳ, бориким, юзунг қаро бўлди яна. Чини зулфиндин дам урмоғлиқ не нисбат, эй абир, Бу киноят бори сендин, бас, хато бўлди яна. Шод бўлғил, эй Гадоким, мавсуми наврўзидин, Гулбуни уммид бобарг-у наво бўлди яна. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Оҳким%2C_девона_ко%E2%80%99nglum%2C_мубтало_бо%E2%80%99ldi_яна.... Downloaded from uzbekai.com.