Сен не офатсен жаҳонда, эй бути жоду қароқ... Гадоий Сен не офатсен жаҳонда, эй бути жоду қароқ — Ким, улусни куйдурурсен ол ила боштин аёқ. Ғояти беҳудлуғумдин англамасмен, мунчаким, Ул наботи Миср эрур, ё оби ҳайвон, ё дудоқ. Тоқатим боринча сабр эттим фироқингда, вале. Чорае қилғинким, асру ҳадтин ошти иштиёқ. Фарз эмастурким, ўқ отар бўлсанг ул қоши ёсиндин, Жумлаи хокийларингдин банда тушгаймен йироқ. Тилга келмас бу Гадо дардингдин, эй султон, вале, Оҳу вовайлоким, асру ҳадтин ошти иштиёқ. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Сен_не_офатсен_жаҳонда%2C_эй_бути_жоду_қароқ.... Downloaded from uzbekai.com.