Хаста кўнглумни, бегим, нортек янгоқинг ўртади... Гадоий Хаста кўнглумни, бегим, нортек янгоқинг ўртади, Қолғанин бир йили ул жоду қароқинг ўртади. Зулфу холингдин шикоят қилмон, эй жону жаҳон — Ким, менинг жонимни ул сиймин сақоқинг ўртади. Юрагим қон бўлдию ҳеч топмадим жон мақсади, Сўз била охир мени ширин дудоғинг ўртади. Кимга айтай дарду ҳолимни, не тадбир айлайин — Ким, мени боштин-аёқ золим фироқинг ўртади. Оҳу вовайлоки, бу мискин Гадони оқибат Ҳасрату ғам бирла дарди иштиёқинг ўртади. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Хаста_ко%E2%80%99nglumni%2C_бегим%2C_нортек_янгоқинг_о%E2%80%99rtadi.... Downloaded from uzbekai.com.