Яна ёз бўлди-ю, топти бўстон нашъу намо... Гадоий Яна ёз бўлди-ю, топти бўстон нашъу намо, Эй насими руҳпарвар, ҳайра мақдам, марҳабо. Эмди хуштур (моҳ) пайкарлар била гулгаштким, Боғи ризвонтек чаман бўлди латиф-у жонфизо. Уч мунунгтек фаслда мен васли дилбардин йироқ, Аср-у зулм ўлғай, илоҳий, тутмасун тенгри раво. Гарчи бор эрди бурун андак ғубори хотирим, Шукрлиллаҳким, муяссар бўлди анвойи сафо. Хоҳ ўлтур, хоҳ тиргуз, ихтиёр илгингдадур, Ул сенинг ноз-у итобингга менинг жоним фидо. Ҳусн ичинда қудрати яздони сен-сен, ё ҳабиб, Бу давринда хўблар хони сен-сен, ё ҳабиб. Ул лаби жонбахшни кўргаñҳ равоне англадим- Ким, жароҳатлиқ кўнгил дармоне сен-сен, ё ҳабиб. Сен париваш ҳурни эл-одам ўғли соғинур, Билмайинким, одамийлар жони сен-сен, ё ҳабиб. Оллоҳ-оллоҳ, бу маломатким, зулол эрнингдадир, Хизрнинг сарчашмайи ҳайвони сен-сен, ё ҳабиб. Куфри зулфингга гар иқрор айлади мискин Гадо, Бок эмас чун равнақи иймони сен-сен, ё ҳабиб. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Яна_ёз_бо%E2%80%98ldi-ю%2C_топти_бо%E2%80%98ston_наш%E2%80%99u_намо.... Downloaded from uzbekai.com.