Ёз фасли ин бори бу лаззат-у ишрат била... Гадоий Ёз фасли ин бори бу лаззат-у ишрат била, Ёлғуз мен мубтало дард-у ғам-у меҳнат била. Халқ хуш гулгашт этарлар ғунчатек ўйнаб – кулуб, Кунжи меҳнаттур дағи, мен йиғла-ю ҳасрат била. Ерга тушгай кул бўлиб бу сақфи мино шаксизин, Субҳидам гар оҳ уруб, қилсам фиғон риққат била. Ҳосил айтур: «Ул эшикда хорсен тупроқтек», Оғзи -оғзиға урунг, сўзласун иззат била. Эй рақиб, охир сени овора қилғумдур, дединг, То на ерга етгайсен наҳс бу ният била. Чун азалдин ғусса-ю ғамдур насибинг, эй кўнгул, Не ишинг бордур жаҳонда, шоди-ю лаззат била. Гарчи ҳасрат бирла ўлтурдунг Гадони хор-у зор, То қиёмат умр берсун ҳақ санга давлат била. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ёз_фасли_ин_бори_бу_лаззат-у_ишрат_била.... Downloaded from uzbekai.com.