Боғ аро юзланки то гулчеҳра раъноланмасун... Ғозий Боғ аро юзланки то гулчеҳра раъноланмасун, Сабзасин помол қил, раъноси зеболанмасун, Ноз этиб зулфинг дағи сунбул мутарроланмасун. Оразинг кўрсат кўнгул, гулшан тамошоланмасун, Қоматингға жилваи тўби таманноланмасун. Дину имон нақди торож айламакдур мазҳаби, Қатли ом этмак эрур (тарсоларингни) матлаби, Не сабабдин яхшилиқ нутқи Масиҳо мансаби, Бир нафасда юз ўлукка жон берар лаъли лаби, Эй қуёш, бергил хабар Исо масиҳоланмасун. Бир алифдур қоматинг, эй сийм тан, жон ичраким, Қон ичар ёқут лаълинг, ҳажридин кон ичраким, Тишларингдин йўқтур онча баҳри уммон ичраким, Оч юзингни бир табассум қил гулистон ичраким, Гул юзингу ғунча оғзинг бирла даъволанмасун. Лабларинг эъжозидур аҳбоба руҳ омезлиқ, Хатту холингни шиори мушку анбаррезлиқ Кўзларингни шеваси найрангу сеҳр ангезлиқ Эй пари, қилғил такаллум бирла шаккаррезлиқ То ани тўти кўруб, олдингда гўёланмасун. Эй кийик кўзлу, шакар сўзлу, қуёш юзлу нигор, Бўлса минг жоним мени қилсам тасаддуқ жонивор, Ёшуруб лутфин, ғазаб расмини айлар ошкор, Мақсадинг гар қатлим эрса айла пинҳон зинҳор, Зоҳир этма бу карам то халқ ғавғоланмасун. Ёр сўрди ҳоли зори ошиқи жонбозини… Фош этти чўх жафо айлаб муҳаббат розини, Кўйида, эй ишқ, ончун беқарор эт Ғозини, Ҳажр даштида қуюн янглиғ шикеболанмасун. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бог%E2%80%98_аро_юзланки_то_гулчеҳра_ра%E2%80%99nolanmasun.... Downloaded from uzbekai.com.