Эй қуёш, субҳи узоринг бирла мағрур ўлмағил... Ғозий Эй қуёш, субҳи узоринг бирла мағрур ўлмағил, Бир нафасда шом ўлур, албатта масрур ўлмағил. Тингла пандим, эй кўнгул, бўлма вафосизларға ёр, Вора-вора зору, кундин-кунга ранжур ўлмағил. Бўлма коми нафс учун ҳар сифланинг олдида паст, Обрўсизлик юкин чекмакка маздур ўлмағил. Масти иқбол ўлма, идбори била оғритма бош, Тотмағил бу бодани, зинҳор махмур ўлмағил. Шам’ янглиғ маҳфил оро бўлмағил, куймак ишинг, То муяссардур жаҳон аҳлиға манзур ўлмағил. Доға қўй олмосдин марҳам, вале миннат била Мубталойи дарди бедармони кофур ўлмағил. Ғозиё, нўш айла меҳнат жомидин заҳроби ғам, Бенавойи шарбати чинию фағфур ўлмағил. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эй_қуёш%2C_субҳи_узоринг_бирла_маг%E2%80%98rur_о%E2%80%98lmag%E2%80%98il.... Downloaded from uzbekai.com.