Фузулий ғазалига мухаммас (Ғозий) Ғозий То ёр кўйина мен девона етмишам, Бир муфлисамки давлати хоқона етмишам, Бир ташнаамки чашмаи ҳайвона етмишам, Жонлар вериб сенинг каби жонона етмишам, Раҳм айлаким етанча санга жона етмишам. Жонимға минг жафо эдан ҳардам сипеҳри дун, Минойи айшу ишратими этти вожгун, Меҳнат юкини чекди алиф қаддим ўлди нун, Шукронаи висолинга жон верди тан бугун, Чўх дард чекмишамки бу дармона етмишам. Билдимки чарх толиби аслу-насаб дагил, Афғону нолишим ҳама дам бесабаб дагил, Кўнглум ҳамиша мойили завқу-тараб дагил, Жону дилим муродина еттим ажаб дагил, Бир бандаамки даргоҳи султона етмишам. Соқийи даҳр, ичурди банга заҳри ғам эзиб, Кул бўлди меҳнатинг ўтидин пайкарим қизиб, Дутти ғамингни жон ҳама аҳбобдин безиб, Мўри муҳаққарамки саросима чўл кезиб, Ногоҳ боргоҳи Сулаймона етмишам. Ҳажринг туконларидин эрур гулшани таним, Кел сайри боғ айлагил, эй рашки гулшаним, Гулхан кулидур эмди менинг жоҳу масканим, Бир булбуламка гулшан ўлубдур нишиманим, Yo тўтиямки бир шакаристона етмишам. То котиби қазо қалами қилди одими, Этти зиёда ишқ элина эътиқодими, Райҳон хатинг айлади равшан саводими, Даври фалак муяссар эдибдур муродими, Гўёки толиби гуҳарам — кона етмишам. Йўх шоми мотамимға бугун субҳдам падид, Боғланди айш қобуси пайдо эмас калид, Ғозий бўлурму ҳеч шақи жаҳд ила саид, Мискин Фузулиямки санга дутмишам умид, Yo бир камина қатраи уммона етмишам. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Фузулий_г%E2%80%98azaliga_мухаммас_%28G%E2%80%98oziy%29. Downloaded from uzbekai.com.