Жонимға қилур ҳардам ўшал турки дилозор... Ғозий Жонимға қилур ҳардам ўшал турки дилозор. Минг жавру жафони, Билмаз магар ул маҳваши бедоду ситамгар Ойини вафони. Ҳар сирри хафиким ўла ифшо эда ҳалқа Холи лаби лаълинг, Эй шоҳи жаҳон, айламағил маҳрами асрор Бу юзи қарони. Қошина чекиб ўсма, олиб илгина ханжар Келди ғазаб олуд Ул шўх менинг қатлима, эй воҳиди қаҳҳор, Қайтар бу балони. Не лутф ила манга даво қилди, не марҳам, Бераҳм табибим, Кўрди мени ишқида ажаб бекасу бемор, Кўксимда ярони. Юз панд ила қайтиб эди ишқ йўлидин, Бу ғамзада кўнглум, Кўргач юзини бўлди тақи зору гирифтор Ул ҳурлиқони. Сармаст агар кўрса бути бодакашимни Ҳаргиз анга шак йўқ, Дарҳол эдар майға гарав зоҳиди беор, Тасбиҳу ридони. Ишқида бўлуб зор, ўлар ҳолата еттим Ул моҳвашимни, Тенгри учун, эй боди сабо, айла хабардор Эткур бу дуони. Лахти жигару луқмаи андуҳ дамодам Ҳар кечаю ҳар кун Ўлдум ғам ила, ҳеч санга қилмадим изҳор Чўх бил бу ғизони. Ҳолини кўруб гоҳ тараҳҳум била йод эт Ранжури ғамингдур, Бу Ғозийи бечораға зулм айлама зинҳор, Йод айла худони. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Жонимг%E2%80%98a_қилур_ҳардам_о%E2%80%98shal_турки_дилозор.... Downloaded from uzbekai.com.