Манга рафъи ғам этмаз сайри саҳро, гашти гулшан ҳам... Ғозий Манга рафъи ғам этмаз сайри саҳро, гашти гулшан ҳам, Кўруб аҳволи зорим дўст ҳайрон ўлди, душман ҳам. На деб ошиқлиқ эттинг тингламай пандимни, эй кўнгул, Ўзунг олам аро шарманда бўлдинг, оқибат ман ҳам. Табибо, тийра кўнглум захмидин ол марҳамингниким, Қаронғу бўлса уй даркордур ночор равзан ҳам. Кўруб аҳволи зоримни, рақибо, кулма холимға, Сенингдек мен эдим, бўлғил илоҳи ман каби сан ҳам. Қутулдим дўстларнинг пандидин, ағёр таънидин, Биҳамдиллаҳ ғамингдин кетди жон орқасидин тан ҳам. Қошида муддаи махзуз сен маҳрум, эй Ғозий, Мунунгдек юрганингдин яхшидур албатта ўлган ҳам. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Манга_раф%E2%80%99и_г%E2%80%98am_этмаз_сайри_саҳро%2C_гашти_гулшан_ҳам.... Downloaded from uzbekai.com.