Соқиё, бўлди гул айёми кетургил саҳбо... Ғозий Соқиё, бўлди гул айёми кетургил саҳбо, Ким ҳаво мўътадилу гулшан эрур руҳфизо. Ғунча хандону чаман сабзу, булут қатрафишон Базм асбобини туз булбул ўла нағма саро. Бўлса бир дилбари майхорау, бир гўшаи боғ, Бенгзамаз ҳур ила фирдавс, худо шоҳид анго. Мундин ортуқ на эмиш ҳашмати давлат анга ким, Ула бир мутрибу, бир жоми, лабо-лаб мино. Кўз юмуб, маст бўлуб ноз ила ул маҳваш, Турки ашъор ўқуб, чолса қўбуз вовайло. Бода ичмакдин ўшал ким, бу маҳал тавба қилур, Бехабар ғулдурур, одам эмасдир асло. Ғозийни маст кўруб ёри била зоҳид ҳам Айлади майға гарав субҳау дастору ридо. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Соқиё%2C_бо%E2%80%98ldi_гул_айёми_кетургил_саҳбо.... Downloaded from uzbekai.com.