Тараҳҳум айламаз ҳолимға ул шўхи паризодим... Ғозий Тараҳҳум айламаз ҳолимға ул шўхи паризодим, Неча қулмен десам ҳаргиз инонмаз сарви озодим. Менга хурсандлиғ мумкин эмасдур айламиш гўё Қазо меъмори ғам туфроғидин таъмири бунёдим. Қиё боқмай тутуб ағёр илкин сарви ноз ўтти Тағофул машрабим, золим табиат, қадди шамшодим. Ажабдурким анинг бераҳм кўнглиға асар қилмаз, Фалак миноларини айлади симоб фарёдим. Манга, эй дўстлар, таклифи сайри гулситон этманг, Очилмаз сайри гулзори эрамда табъи ношодим. Чекиб тиғи жафо эл қонин ичмакдур иши доим, Худобезор, кофиркеши шаҳрошуби жаллодим. Кўнгул мулкини хайли ноз илан яғмо қилур ҳардам Қиёмат бехабар девона душман дўст бедодим. Қаролиқ бирла ўтти рўзгорим зулфидин доим, Мунаввар бўлмади шамъи рухидин зулматободим. Мени, эй Ғозий, бу ноқис шайхларга йўқтур ихлосим. Муҳаббат муршидим., дарду аламдур хатти иршодим. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Тараҳҳум_айламаз_ҳолимг%E2%80%98a_ул_шо%E2%80%98xi_паризодим.... Downloaded from uzbekai.com.