Дилбаро, бошингдаги сунбулму райҳон кокилинг... Ғурбат Дилбаро, бошингдаги сунбулму райҳон кокилинг, Солди кўнгулга фароғат роҳати жон кокилинг. Ул куни маҳфил аро маҳзун дилимга ўт ёқиб, Лоладек бағримга пинҳон боғлади қон кокилинг. Куфр элин кўнглиға тавфиқу диёнатлар солиб. Қилмадиму фазли ишқингдин мусулмон кокилинг. Бу дили шўридани мажнуни саргардон қилиб, Айлади зулфинг мисолидек паришон кокилинг. Нофаи мушки Хўтан шарманда хаттингбўйидин, Жумла сунбулларни айлаб хонавайрон кокилинг. Гарчиким ҳажрида тоқат қолмади мотам тутиб, Бир келиб қилмас маконимни гулистон кокилинг. Маҳвашо, ноз илгида Ғурбатни дил афгор этиб, Айлади андуҳу ғамдин чашм гирён кокилинг. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Дилбаро%2C_бошингдаги_сунбулму_райҳон_кокилинг.... Downloaded from uzbekai.com.