Кириб сайр этмаган кўнглида кўп армен экан, гимнав... Ғурбат Кириб сайр этмаган кўнглида кўп армен экан, гимнав Маризи бедавони дардига дармон экан, гимназ. Биринчидин қараб боқсанг ҳама таъдил арконлиғ, Бирон-бир мамлакатда мисли йўқ айвон экан, гимназ. Ки баъзи баччалар саккиз ёшидин ўн биргача бир хайл Адаблик баччалар тўти каби хушхон экан, гимназ. Бири шнон тилинда, ўзгаси ҳар корига машғул, Мусулмон ақли қосирдур, ҳама аркон экан, гимназ. Забони русияни баъзиси таҳсил этар анда, Магарким ислондин аввал илсон экан, гимназ. Лотин ҳам таҳсил ўлмишким мударрис зери ҳукминда, Француз лафзини касб этгани фармон экан, гимназ. Ўтурган жойларидин турса бўлмас кўрмайин устоз, Аларға лутфи ҳақ одобидин бергон экан, гимназ. Урулса қўнғироқ сабсим чиқарлар қут учун дарҳол, Кирур вақтида ҳам қўнғироқ била тургон экан, гимназ. Ки шогирдлар чиқиб кетган сўғин жумла мударрислар Ажаб суҳбат қуруб мажлис ила майдон экан, гимназ. Ҳама дарсхонада ҳар хил забонин таҳсил этмишким, Маротиблик муаллимлар бўлур даврон экан, гимназ, Муқориндур фалакка, яъни кўп аъло иморатлик Жавоҳирлар аср бермиш нечук биткон экан, гимназ. Агарда мактабига келмаса байшидин тафтиш, Сабаб келмаслиги бу деб жавоб айткон экан, гимназ. Кезиб ман неча иқлим кўрмадим Ғурбат баён этсам Магар кўрдим келиб Тошкентда бир дур кон экан, гимназ. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Кириб_сайр_этмаган_ко%E2%80%98нглида_ко%E2%80%98p_армен_экан%2C_гимнав.... Downloaded from uzbekai.com.