Кўзумни қонга тўлдирган гули боғи Эрам сенсеи... Ғурбат Кўзумни қонга тўлдирган гули боғи Эрам сенсеи, Итобу ғамза қилма, соҳиби лутфу карам сенсен. Ривожи икки оламни кўзинг мужгонига сотсам, Мени ранжур этарга боиси дарду алам сенсен. Куярмен он қадар ҳижрон билан хокистарим қолмай, На деб солдинг бошимға дамбадам андуҳу ғам сенсен? Такаллум қилмадинг, ўлдум десам, товуси хуш рафтор, Тағофил бирла айлаб жабри бвпоён, ситам сенсен. . Қаро икки кўзингдин бегумон ҳеч ким қутулмайдур, Жаҳон аҳлиға қотил, меҳри йўқ золим санам сенсен. Муҳаббат офатидин сақла Ғурбатни паноҳингда, Мисолинг йўқ муқаррар ҳофизи лайқи қалам сенсен. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ко%E2%80%98zumni_қонга_то%E2%80%98ldirgan_гули_бог%E2%80%98и_Эрам_сенсеи.... Downloaded from uzbekai.com.