Кулуб бир ғамза қилғин лаъли хандонинг гулоб ўлсун... Ғурбат Кулуб бир ғамза қилғин лаъли хандонинг гулоб ўлсун, Ғамингда ишқ эли кулфат чекиб ҳоли хароб ўлсун. Рухинг васфи қамардур, ой жамолинг нури «Вашшамси», Ки бул ҳусну малоҳат то қиёмат офтоб ўлсун. Қадам бош устига қўйғил кулуб келганда кулбамга, Муножотим била қилган дуо мендин ижоб ўлсун. Ҳабибо, ишқ бирла сўзиши дил бениҳоятдур, Бўлуб олудаи кулфат кўюнгда изтироб ўлсун. Мени мажнунсифат қилди, нигорим, ғамзаи нозинг, Кўзум токи ғамингда қон тўкар, ашки хуноб ўлсун. Табассумлар қилиб ишқ аҳлини бехонумон эттинг, Жамол уммидида ошиқларинг бағри кабоб ўлсун. Бошим қўйсам париваш остонангга висолинг-чун, Ғубор олудалик бирла таним хоки туроб ўлсун. Кўзум ашки била, котиб, китобат қил фироқидин, Жароҳатлик кўнгул дарди халойиққа китоб ўлсун. Жафокора етар, Ғурбат, дил узма ул нигорингдин, Бу дунёда ситам чексанг на деб анда азоб ўлсун. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Кулуб_бир_г%E2%80%98amza_қилг%E2%80%98in_ла%E2%80%99ли_хандонинг_гулоб_о%E2%80%98lsun.... Downloaded from uzbekai.com.