Оҳким, шод айламас кулбамга жононим келиб... Ғурбат Оҳким, шод айламас кулбамга жононим келиб, Жон берурман сўрса бир йўл моҳи тобоним келиб. Ҳасратидин ўртаниб куймай нетармен, дўстларим, Сўрмаса ҳолимни ул сарви гулистоним келиб. Солмади зулфини бўйнумға париваш сарвари, Бир ўзи ҳижрон туни кокилпаришоним келиб. Ончунон хуммор эдим, ваҳдат шаробидин мени Найлайин шод этмаса соқийи давроним келиб. Нолаи зорим Сурайёга нечук етмас саҳар, Ёқмаса бағримга ўт ул офати жоним келиб. Мубтало мен дарду ғамга даҳр аро ҳар моҳу еол Дардга дармон айламас ул мушкулосоним келиб. Шод бўлмас хотирим Ғурбат сабо ахборидин, Пурсиши ҳол этмаса то лаъли хандоним келиб. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Оҳким%2C_шод_айламас_кулбамга_жононим_келиб.... Downloaded from uzbekai.com.