Пардадин рух очма гул, токи тикон ўртанмасун... Ғурбат Пардадин рух очма гул, токи тикон ўртанмасун, Нола айлаб булбули боғи жаҳбн ўртанмасун, Ҳуру ғилмону беҳишти жовидон ўртанмасун, Танда жон мажруҳ бўлуб руҳи равон ўртанмасун, Маҳрами розим юзингдин хонумон ўртанмасун. Масканимни олдидин, эй нозанин, қилғил гузар, Ончунон расвои даврон мен мусофир дарбадар, Ҳамнишинлар жумласи пинҳон ғамимдин бехабар, Ошиқи зорингга тоат нолаи оҳи саҳар, Каҳрабо янглиғ юзумдин заъфарон ўртанмасун. Қосидо, келтур бу кун маъшуқи гулрухдин паём, Шод бўлмай хотирим ҳайратда ранжурмен мудом, Ошёним зулфи маҳбубдин қаронғу субҳу шом, Гар ниқоб очса гулистонда парирў хушхиром, Жабраил бисмил бўлуб габриён ўртанмасун. Топмадим дардимга чора, эй табиби аҳли дин, йўқ экан ошиқлара осойиши рўйи замин, Кимга фарёдимни айтай, ҳасрато, деб, маҳжабин, Ғуссадин тортиб уқубат ғунчадек кўнглум ҳазин, Сен келиб ҳолимни сўрсанг ошён ўртанмасун. Эй нигорим, лоладек кўксумни асвад доғи бор, Этти иқлимни кезибмен топмадим бир ғамгусор, Жумла махфи сирларим хуршид янглиғ ошкор, Айласанг токи маконим кунжидин бир йўл гузор, Лаб очиб то сўз баён қилсам лисон ўртанмасун. Гарданим бори гаронлардин бу кун занжирдадур, Кўз юмуб ўттум йўлуқса доимо ғилмону ҳур, Топмади йўл талх комимға дариғ айшу ҳузур, Шом экан аҳли муҳаббатларга айёми духур, Мен куяй танҳо кўюнгда қуциён ўртанмасун. Мухтасар қил ғуссадин, Ғурбат, мени бағрим кабоб, Ул қуёш доим юзиға тортадур гулгун ҳижоб, Ошнқ аҳлиға.қилиб оҳу кўзи нозу итоб, Иттиҳодлиғ риштасин тутган кишига кўп азоб, Қилса, гул ифшо ўзин дориламон ўртанмасун. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Пардадин_рух_очма_гул%2C_токи_тикон_о%E2%80%98rtanmasun.... Downloaded from uzbekai.com.