Қўлимда пора йўқ экмак, емакка зор мискинман... Ғурбат Қўлимда пора йўқ экмак, емакка зор мискинман, Ақиқдин ҳам қизилроқ бебизоат хор мискинман… Деёлмай ҳасратимни нотавон кўнглум бўлиб ғамгин, Қарам айланг менга бир марҳабо ночор мискинман. Агар ўлдим десам оч, кимса шафқат хубзини вермас, Бу пинҳон нуктадин қувват кетиб афгор мискинман. Ўқиб илми қаноат дарсини, қилмай тама’ элдин, Изожо алқазомен шиддатил жўёр мискинман. Жужуқлар хотиримда ҳар нафасда юз мурур айлар, Паришонликда аҳволим кечиб безор мискинман. Убайдулло отим бор арсада, аммо лақаб Ғурбат, Бухорода мусофир соҳиби ашъор мискинман. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Қо%E2%80%98лимда_пора_ё%E2%80%98q_экмак%2C_емакка_зор_мискинман.... Downloaded from uzbekai.com.