Сувга танқис баъзи дарёга яқин қишлоқлар... Ғурбат Сувга танқис баъзи дарёга яқин қишлоқлар, Чиқмагай безгак касаллардин алар ўртоқлар, Рустаму Бойман семиз иттек талашда ер учун, Сарф этиб дунёларини ори йўқ аҳмоқлар. Жумъабой шайтон деганлар озғуруб васвос билан, Ул дарахти тубидин лаънат айтар япроқлар. Эрка қинғир каж сиришт фосиқ кишидур беномоз, Маъсиятлардин осур аъноқиға буқоқлар. Пирмуҳаммад бул сухан хитлик қилиб пул берди кўп, Ўлмади хўжа Мурод жинжир деган даққоқлар. Сўрма Ҳамроқул-яғирдин дину оин расмини, Додари песу мохов раҳмат сариғ ярқоқлар. Эрмуҳаммад сурни ўғлига наққорликдур кўнгул, Аҳли дониш бул рамузимдин қилур итлоқлар. Бир наманганлик имомни hazraty Идрис билиб, Дебди Гўрўғли китобдин котиби муштоқлар. Хутбахонлик вақтида Лут қавмини тавсиф этар, Санъати дажжол сифат ночор ўқиб ашроқлар. Очма тил, Ғурбат, Сулаймонқул аминдин шиквага, Эҳтимолки урса ханжар хўжаи офоқлар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Сувга_танқис_ба%E2%80%99zi_дарёга_яқин_қишлоқлар.... Downloaded from uzbekai.com.