Юсуф Зулайхо айлади, ман мубтало қайда борай... Ғурбат Юсуф Зулайхо айлади, ман мубтало қайда борай, Қоматларим ё айлади, ман мубтало қайда борай. Мажнун каби сарсон бўлиб, саргаштаи ҳижрон бўлиб, Ғунча сифат ғамда сўлиб, ман мубтало қайда борай. Ноз илкида афгор этиб, жабру жафо бисёр этиб, Аҳду вафо бекор этиб ман мубтало қайда борай. Бу маскани вайронада ҳушим, дилим жононада, Йўқтур санам бутаонада, ман мубтало қайда борай. Ҳажр ўтиға ҳамдам бўлиб, маҳзун кўнгил пурғам бўлиб Ҳасратларим дилға тўлиб, ман мубтало қайда борай. Рухсори гул, сарву суман, кокиллари мушки Хўтан, Жўяндаи нозик бадан, ман мубтало қайда борай. Ғурбатга кўп ваъда қилар, бегонага парво қилар, Аҳдин бузиб ифшо қилар, ман мубтало қайда берай. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Юсуф_Зулайхо_айлади%2C_ман_мубтало_қайда_борай.... Downloaded from uzbekai.com.