Адамдин ҳар киши дунёга келди пешвоси бор... Ҳакима Адамдин ҳар киши дунёга келди пешвоси бор, Ки ҳар ким кўнглида бир ўй илан кўп муддаоси бор. Скандар бистари кимхобу бахмал узра хоб этса, Аларнинг қолини бўлса, гадонинг бўрёси бор. Такаббур аҳлига зинҳор салом-алик демай ўтгил, Аларнинг бошида шайтони малъуннинг ҳавоси бор. Жаҳоннинг боғидин гуллар очилур ранг-баранг, кўргил Агарчи яхши одам кўп, ичида ҳам ёмони бор. Ҳамиша хушфеъллик бўл халойиқ ичра сен зинҳор, Кўнгулни оқу пок этсанг, ҳама коринг барори бор. Қарама бад назар бирла, бу душман, деб, ҳақир айлаб, Магар бир қун бўлур дўст ул киши, сирри ниҳони бор. Эрур ҳар дам ғанимат, хуш тутуб ўткар азиз умрунг, Бу дунёнинг каму кўстин на суду, на зиёни бор. Ўтубдур қанча олам халқи қилмай тасрифи дунё, Ҳакима ҳам ўтар уммид билан—ҳасрат-фиғони бор. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Адамдин_ҳар_киши_дунёга_келди_пешвоси_бор.... Downloaded from uzbekai.com.