Ажойиб турфа савдо кўҳна дунёи дағо ичра... Ҳакима Ажойиб турфа савдо кўҳна дунёи дағо ичра, Бу мискин бошима минг турли ғам бул бевафо ичра. Гаҳи гирён, гаҳи нолон, ажаб афтодаман ҳайрон, Эрурман зору саргардон бу золим пуржафо ичра. Кўзим ёши оқар тинмай, кеча-кундуз надур билмай, Анисим, мунисим бўлмай бу ҳасратхона — жо ичра. Кўрубон бир неча фарзанд, нечун ҳеч бўлмади дилбанд, Бири ҳам қилмади хурсанд жаҳони бебақо ичра. Ичиб жоми жафодин май, бу бўлса қисматим қайтай Кима йиғлай, кима айтайки бу зулматсаро ичра. Қани манга қариганда, боламни бири ёнимда — Бўлуб ғамхўр маконимда меҳр янглиғ само ичра. Ўғул-қизлар сафар қилди, ҳамаси бир йўла кетди, Қари она кейин қолди, бутун оҳу наво ичра. Мени бечорани ташлаб, нетай икки кўзум ёшлаб, Либосим танда ўт яшнаб, жаҳон жоми намо ичра. Ҳакима зор йиғлайдур, куюб дардини куйлайдур, Ҳамон бир чора излайдур бу дарди бедаво ичра. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ажойиб_турфа_савдо_ко%E2%80%98hna_дунёи_даг%E2%80%98o_ичра.... Downloaded from uzbekai.com.