Чаман зеболари, эй сарв, рафторингдин айлансун... Ҳакима Чаман зеболари, эй сарв, рафторингдин айлансун, Тамоми хушсуханлар табъи шаҳворингдин айлансун, Эшитса маст ўлур ҳар банда гуфторингдин айлансун, Фалотунлар қолур лол, ақли ҳушёрингдин айлансун, Кўролмай бағри доғ ҳар лола рухсорингдин айлансун. Қизил гулким анинг ҳажрида юз минг булбули шайдо, Қилур ҳар субҳи дамда тинмайин фарёду вовайло, Гули савсан, гули насрин, гули шабюз, гули раъно, Гули қаҳ-қаҳ, гули райҳонки, бир гул қолмасун асло, Гулистон гуллари, эй тоза гул, хорингдин айлансун. Замоне жустужўйингда тиниб ўлтурмадим ҳаргиз, Босиб муҳри хамуши тилга, ҳеч дам урмадим ҳаргиз, Сўроғинг рашк этиб, ағёрлардин сўрмадим ҳаргиз, Сенингдек гавҳари қимматбаҳони кўрмадим ҳаргиз, Ақиқу лаълу маржон гавҳари борингдин айлансун. Ҳакиманинг кўрар кўзи, жаҳон ичра саломат бўл, Дуо айлай, гулум, доим, ҳамиша бофазилат бўл, Баланд иқболу роҳатлик, илоҳи босаодат бўл, Дейин беҳад санолар, то абад кони шарофат бўл, Саховатлик, мурувватлик бу кирдорингдин айлансун! — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Чаман_зеболари%2C_эй_сарв%2C_рафторингдин_айлансун.... Downloaded from uzbekai.com.