Жаҳон барнолари, эй шўх, кирдорингдин айлансун... Ҳакима Жаҳон барнолари, эй шўх, кирдорингдин айлансун, Муқобил бўлса, ҳар ойина дийдорингдин айлансун. Малоҳат гулшанида ғунча янглиғ, эй пари пайкар, Очилса гул юзунг, булбул кўруб хоринғдин айлансун. Балоғат бобида яктои даврондурсан, эй гулрух, Ўқурда булбули хушхонлар ашъорингдин айлансун. Хиром этсанг чаман сори, аё эй дилбари раъно, Кўрубон кабки хушрафтор рафторингдин айлансун. Қаёнда ганжи зардур ҳалқа урган аждаҳоси бор, Жаҳон ганжи сенинг зулфи сияҳ торингдин айлансун. Жаҳон шоирлари мафтун бўлуб ширин мақолингга, Асирингдур Ҳакима, келди гуфторингдин айлансун. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Жаҳон_барнолари%2C_эй_шо%E2%80%98x%2C_кирдорингдин_айлансун.... Downloaded from uzbekai.com.