Кел, эй кўнгул, ҳаво домин тутуб, дил берма дунёға... Ҳакима Кел, эй кўнгул, ҳаво домин тутуб, дил берма дунёға, На хуш давлат, ўзунг банд айладинг зулфи сумансоға. Работи кўҳна дунёнинг вафоси йўқ, биродарлар, Ғаниматдур сиза айём, на етгай бундай асноға. На хуш кундур баҳор айёми, олам сабзапўш, рангин, Йигитлик ҳам анингдекдур тушунган аҳли маъноға. Эрур фасли баҳор янглиғ азиз ёшлик, на хўб роҳат, Қариган сўнг зимистондур, кўнгул қолмас таманноға. Келинг, ёшлар, қуруб суҳбат, кўнгулни хуш этинг бул чоқ, На етгай ҳофизу, дўсту ширин сўз бирла мийноға. Бу дунё бир саройдек манзилу, одамлари меҳмон, Ҳакима, ўтди умринг, етмадинг ул маҳфилороға. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Кел%2C_эй_ко%E2%80%98ngul%2C_ҳаво_домин_тутуб%2C_дил_берма_дунёг%E2%80%98a.... Downloaded from uzbekai.com.