Нечук айлай, ёронлар, мен ғариби мазлуми ночор... Ҳакима Нечук айлай, ёронлар, мен ғариби мазлуми ночор, Ҳама туққан оғо-ини, опаларим қилибон ор, Бўлиб бегона кетдилар, бўлиб мандин бари безор, Қолиб танҳо ўзим ғурбат уйида кўз ёшим хунбор, Ўзимга машқ этиб ҳасрат била гоҳида бу ашъор. Алардин кўрмадим меҳру вафо дунёда бир кун ҳам, Ўлиб кетди ўғил-қизлар, фароғат кўрмади дийдам, Сени фарзанд дебон меҳру муҳаббат айладим бул дам, Саломат бўл, қизим, дунёда кўрма зарра кулфат, ғам, Будур мендин васият ҳам дуо, эй оқилу ҳушёр. Ки бир кун катта оғам уйига бордим мани маҳзун, Юмубон кўз, қабоқ солиб деди:— Келдинг нима учун?! Дедим:—Қирдим ўтар йўлдин, кўрай деб бир йўла акнун, Ки бул бахтсиз қизим тиндирмади, қилди жигарни хун, Даво истаб юрурман кўчаларда, дарду ғам бисёр… Яна эрмиш муддаррис, жумла олимларга аълам бул, Нечук бемеҳру бадфеъл, бўлмади одамга ҳамдам бул, Жигар пайванд бўлмасму, қилибон силаи раҳм ул, Узиб уммедим андин бормадиму, кўрмадим бир йўл, Ҳакима қон ютар бахтсизлигидин, эй азиз дилдор. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Нечук_айлай%2C_ёронлар%2C_мен_г%E2%80%98aribi_мазлуми_ночор.... Downloaded from uzbekai.com.