Ёзиб байт бургадин, мен айлайин дод... Ҳакима Ёзиб байт бургадин, мен айлайин дод, Ширин уйқумни золим қилди барбод. Қоронғуда нечук йўлни топадур, Тузуб лашкар, ўнгу сўлга чопадур. Чақадур ҳеч бир парвое қилмас, Фақиру бойларни кўзга илмас. Чақадур неча бир гул-ғунчаларни, Қўли боғлиқ, бешикда баччаларни. Гаҳи тез ўрмалаб сакраб учадур, Гаҳи шум тулкидек боқмай қочадур. Тутуб бўлмас, кўринмас майда нарса, Ётолмас чақса роҳатда кимарса. Ҳакима ҳолини этти кўп абтар, Йўқолиб бургалар, қолсун бу дафтар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ёзиб_байт_бургадин%2C_мен_айлайин_дод.... Downloaded from uzbekai.com.