Ҳамид Олимжон Ҳамид Олимжон Бўлсам На бўлғай бир нафас мен ҳам ёноғинг узра хол бўлсам, Лабинг япроғидан томганки гўё қатра бол бўлсам. Бутоғингга қўниб булбул каби хониш қилиб тунлар, Ўпиб ғунчангни очмоқлиққа тонг чоғи шамол бўлсам. Бўйингни тарқатиб оламни қилсам масту мустағриқ, Ўзимнинг санъатимга сўнг ўзим ҳайратда лол бўлсам. Сенинг бирла қолиб бу масту лол оламда мен ёлғиз, Ўзимни ҳам тополмай, майлига, охир хаёл бўлсам. Агар боғингда гул бўлмоқ менинг-чун нораво бўлса - Ки, минг бор розиман қасрингга ҳаттоким дувол бўлсам. Бошим ҳеч чиқмаса майли маломат бирла бўҳтондин, Рақиблар рашкига кўкрак керай, майли, қамол бўлсам. Кезиб саҳрою водийлар етишсам бир висолингга, Фидо жонимни қилдим йўлингга, майли, увол бўлсам. Энг гуллаган ёшлик чоғимда Энг гуллаган ёшлик чоғимда, Сен очилдинг кўнгил боғимда. Шунда кўрди кўзим баҳорни, Шунда қалбим таниди ёрни. Қушлар сайрар жонимга пайваст, Мен севгининг бўйи билан маст. Куни билан далада қолдим, Лолазорлар ичра йўқолдим. Қучоқ-қучоқ гуллар терганим Ва келтириб сенга берганим Кечагидай ҳамон эсимда, Ҳар сония, ҳар он эсимда. Шундан бери тилимда отинг, Шундан бери дилимда отинг. Энг гуллаган ёшлик чоғимда, Сен очилдинг кўнгил боғимда. Ҳар юракнинг бир баҳори бор Муҳаббат-ул уъзи эски нарса, Лекин ҳар бир юрак Они ёнғорта... Ҳоди Тоқтош Ҳар юракнинг бир баҳори бор, Ҳар бир қалбга ишқ бўлар меҳмон. Ҳар юракда гуллар муҳаббат, Бўстон этар уни бегумон. Лекин Лайли бошига келган Қора кунлар бизга ёт бугун; Бизга ётдир ширин бахтини Поймол этган у қоп-қора тун. Ҳолбуки, тун... Шағирлайди бетиним дарё, Шағирлайди ваҳм тўлган жар, Шағирлайди қоронғи дунё, Шағирлайди водий, даралар. Шағирлайди... Бермайди уйқу, Хаёлларим бўлар паришон, Бир изланиш бошланар менда Тушунчамга яна кирар жон. Ҳолбуки, тун - бунда одатда, Бутун борлиқ ухлардай сокин, Бутун ер осмонга ўраниб Олар кеби кундузидаи тин... Сойга тушдим, кўкда чиқди ой, Нур ёғилди оқ булутларга. Нурга тўлди дара, тўлди сой, Нур ёғилди қоронғи жарга. Кезар эдим, мени тинмайин Таъқиб этар бир узун соя, Билмадимким, бормидир иши, Yo истарми айтмоқ ҳикоя. Кўзларимда ёнар учқунлар, Зилол сувга ой эди сирдош, Ялтирарди, доим товланар, Ой нурига чўмилувчи тош. Кўзни тикдим, парқув булутлар, Кўчар эди зилол ва тоза. Лочин каби самолёт учар, Учар эди солиб овоза. Тикилганди кўзим қоғозга, Қўлларимда югурар қалам. Қуршамишди уни ҳаяжон, Бир интилиш, бир орзу бу дам. Шағирларди осмон ва ҳаво. Шағирларди бутун коинот, Шағирларди бетиним дарё, Шағирларди дарёда ҳаёт... Жануб кечасида Сен бўлмасанг, шу оч тўлқинлар Кўринмасди сира кўзимга, Сен бўлмасанг ўзимнинг кўнглим Кирмас эди айтган сўзимга. Сен бўлмасанг, этмасди хурсанд Сув устида сузиб юрган ой. Ҳамиша шўх, доимо баланд, Юлдуздаги жон ёқар чирой. Қарашларинг тинчимни олиб, Чертиб кетди қалбим торини, Шундан кейин сездим юракда Шунча кучли ўтнинг борини. Айтиб бер-чи, шунча севганлар Бўлганмикин менча бахтиёре Айтиб бер-чи, қайси қиз бурун Севиб бўлган умид билан ёр — Source: ҳттпс://wikisource.орг (works оф Ҳамид Олимжон). Downloaded from uzbekai.com.