Энг гуллаган ёшлик чоғимда Ҳамид Олимжон Энг гуллаган ёшлик чоғимда, Сен очилдинг кўнгил боғимда. Шунда кўрди кўзим баҳорни, Шунда қалбим таниди ёрни. Қушлар сайрар жонимга пайваст, Мен севгининг бўйи билан маст. Куни билан далада қолдим, Лолазорлар ичра йўқолдим. Қучоқ-қучоқ гуллар терганим Ва келтириб сенга берганим Кечагидай ҳамон эсимда, Ҳар сония, ҳар он эсимда. Шундан бери тилимда отинг, Шундан бери дилимда отинг. Энг гуллаган ёшлик чоғимда, Сен очилдинг кўнгил боғимда. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Энг_гуллаган_ёшлик_чог%27имда. Downloaded from uzbekai.com.